Ташқи ғолиблар ва мағлублар ким эканлигидан қатъи назар, Туркия йирик ғолиблардан бири сифатида кўрилмоқда. Аммо ушбу имкониятлар билан бирга, Туркия янги Сурияни барпо этиш лойиҳасини бошқаришда катта қийинчиликларга дуч келади.
Европада исломофобия индивидуал ҳолатлардан чиқиб, ижтимоий муаммога айланиб бормоқда. Туркия-Германия университети доценти, “Исломофобия бўйича Европа ҳисоботи” муҳаррири Энес Байраклининг сўзларига кўра, илгари маҳаллий даражада қўлланилган ҳижобга нисбатан тақиқлар ҳозирда кўплаб Европа давлатларида миллий даражада жорий этилмоқда.
Исроил авиацияси томонидан Яманнинг Санаа аэропортига амалга оширилган бомбали ҳужум Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) делегацияси учун жиддий хавф туғдирди. Ҳужум натижасида унинг жамоасига зарар етган, бир экипаж аъзоси жароҳатланган, аэропорт ҳудудида камида икки киши ҳалок бўлган.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 448 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Президент Шавкат Мирзиёев Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон янги магистрал темир йўли қурилиши бошланишини амалга ошириш маросимида иштирокчиларга мурожаат қилди. Мурожаатда Президент бу лойиҳа мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва Марказий Осиёнинг транспорт инфратузилмасига катта ҳисса қўшишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон раҳбариятини Ғарб оммавий ахборот воситалари кўмагидаги “уйғониш қўнғироғи” ҳақида огоҳлантирди. Қодировнинг сўзларига кўра, ушбу ахборот ҳужумлари Ўзбекистон президенти доирасидаги сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган.
Озарбайжон ҳаво йўллари (AZAL) кузатув кенгаши Ақтау яқинида самолётининг қулаши оқибатида қурбон бўлганлар ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари учун товон пули миқдорини аниқлади. Ҳар бир жабрланувчига 20 минг манатдан (11,76 минг доллар), ҳалок бўлганларнинг оилаларига эса 40 минг манатдан (23,52 минг доллар) тўланади.
Юз нафар фаластинлик ярадор аёллар ва болалар ўз ҳамроҳлари билан бирга Ўзбекистонга вақтинча эвакувация қилинди. Бемор фаластинликлар реабилитация марказлари ва шифохоналарга жойлаштирилади.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Рождество муносабати билан қилган кинояли мурожаатида Панама канали ва Хитой ҳарбийлари ҳақида баёнот берди. У ўзининг Truth Social саҳифасида «Панама каналини ноқонуний равишда бошқараётган устомон Хитой ҳарбийлари»ни Рождество билан табриклади.
Исроил армияси 252-дивизияси собиқ зобитининг маҳаллий «Hareetz» газетаси журналистига айтган бу сўзлари Фаластиндаги даҳшатли воқеиликнинг бир қисми холос. Нашр томонидан эълон қилинган таҳлилий мақолада сионистларнинг тинч аҳолига нисбатан қасддан ҳужумлари ва ўлдирилган қуролсиз мусулмонларнинг «террорчи» сифатида қайд этилиши тан олинган.