Озарбайжон ҳаво йўллари (AZAL) кузатув кенгаши Ақтау яқинида "Эмбраер 190" самолётининг қулаши оқибатида қурбон бўлганлар ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари учун товон пули миқдорини аниқлади.

Маълумотларга кўра, ҳар бир жабрланганга 20 минг манатдан (11,76 минг доллар), ҳалок бўлганларнинг ҳар бирининг оиласига 40 минг манатдан (23,52 минг доллар) тўланади. Бу ҳақда AZAL матбуот хизмати хабар берди.

Бундан ташқари, барча йўловчилар қўшимча равишда Озарбайжон қонунчилиги ва илғор халқаро тажрибага мувофиқ қўлланиладиган тегишли суғурта имтиёзларига эга бўладилар.

Эслатиб ўтамиз, 25 декабрь куни Бокудан Грознийга учаётган AZAL самолёти Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Самолёт бортида 67 киши бўлган, улардан 38 нафари ҳалок бўлган.

Мавзуга алоқадор