Убудият
-
Инсоннинг нафси ҳам унинг жисмига ўхшаб кетади. Иккаласи ҳам доимий покланишга муҳтож. Ер юзидаги муҳит инсоннинг жисмини чанг-ғубор билан кирлатгани ва инсон ўз баданининг соғлиғи учун бу нарсаларни ўзидан аритиб боргани каби нафс ҳам ўзига зарар берадиган, ёмон ишларга, фитналарга яқин туришни истайди ва бу нарса уни такрор-батакрор тавба қилишга, гуноҳнинг изини даф қилишга муҳтож ҳолга келтиради.
-
Бугун Арафа! Бу кунда дуо мустажоб бўлади.. Эҳтиёжманд, ғам-ғуссага ботган ва орзу-умид эгалари учун умидбахш бир кундир. Бу сония ва дақиқалар олтинга тенг: дуо қилишга шошилайлик. Салаф солиҳ уламоларимиз айтишади: "Эҳтиёжларимизни Арафа кунига жамлаб қўяр эдик. Чунки, биз бу кунда дуолар ижобат бўлишига қаттиқ ишонар эдик". Шу ўринда бир илтимосимиз бор: дуоларингизда Устозимиз Мубашшир Аҳмад домлани ҳам унутманг, бугундек қутлуғ дамлар ҳурмати, дуоси мақбул инсонлар ҳурмати, кўпчиликнинг дуоси ҳурмати устозимизни тез орада озод бўлишларини, яна кўп йиллар динимиз ва миллатимиз хизматида бардавом бўлишларини Аллоҳ таолодан ёлвориб сўранг!..
-
Бугун кредит олиш шунчалик осонлашдики, икки дақиқада жозибали шартларда фоизга пул олишингиз мумкин: ҳеч қандай гаровсиз, кафилсиз, кам фоизга ва узоқ муддат тўлашга. Қандай яхши, шунча муаммоларингизга бир лаҳзада ечим! Аммо...
-
Рўзадан мақсад — тақво. Очу яланғочлар, муҳтожу мискинлар ҳолини ҳис этиш билан неъматларга шукрона айтиш ва иймон лаззати, ибодат ҳаловатидан баҳрамандлик билан Аллоҳга яқин бўлишдир рўзанинг асл моҳияти. Биз уни қандай тушуняпмиз ва нечоғли адо эта оляпмиз?
-
Рамазон - инсон учун ўзини тарбиялаш имконияти. Бу ойда нафақат Аллоҳ таолога, балки инсонларга ҳам меҳрибонлик қилиш муҳимдир. Ҳадисларда келтирилишича, рўза тутиш қийинчиликлар билан бирга сабр ва меҳрибонликни ўргатади. Кечиримли инсон ўз қалбини ҳасад, нафрат, адоват ва ғазабдан поклайди.
-
Мана, Рамазоннинг биринчи ўн кунлиги ҳам ҳаш-паш дегунча ўтиб кетди. Кўз очиб-юмгунча иккинчи ўн кунлик ҳам ортимизда қолади. Шу боисдан имкон қадар бу кунларнинг қадрига етиб, уларни фойдали амаллар билан ўтказиш ҳар бир мусулмон учун муҳимдир. Умид қиламизки, қуйидаги тавсиялар ва кунлик режа бу даврни самарали ўтказишингизга ёрдам беради.
-
Рамазон ойи – ислом уммати учун энг фазилатли ва баракали ойлардан бири ҳисобланади. Бу ойда қилинадиган ҳар бир яхши амалнинг ажри кўпайтирилади, айниқса, садақа ва хайрия ишлари учун бериладиган мукофот жуда катта бўлади. Рамазонда қандай хайр-саховат борасида нималар қилиш мумкин - тавсиялар.
-
Рамазон маънавий камолотга эришиш ва ҳаёт тартибини яхшилаш учун ҳам энг яхши имкониятдир. Бу ойда вақтни самарали бошқариш инсонга нафақат ибодатга, балки кундалик ишларга ҳам етарлича вақт ажратиш имконини беради. Ушбу мақолада Рамазон давомида вақтни тўғри бошқариш усуллари, рўза тутиш жараёнида самарадорликни ошириш ва кун тартибини яхшилаш бўйича тавсиялар келтирилади.
-
Рамазон ойи дунё бўйлаб турли халқлар томонидан ўзига хос урф-одатлар ва маросимлар билан нишонланади. Қуйида айрим мамлакатлардаги қизиқарли анъаналар билан танишасиз:
-
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) саҳарлик қилишни тавсия қилганлар, чунки у нафақат рўзанинг енгил ўтишига ёрдам беради, балки барака манбаи ҳамдир. Саҳарлик инсон соғлиғига ижобий таъсир кўрсатади, кун давомида куч-қувват беради ва нафақат жисмонан, балки руҳан ҳам барқарор бўлишга ёрдам беради.





















