Убудият
-
"Эй Роббим! Мана, осий банданг эшигингда турибди. Сендан узоқлик уни бахтсиз қилди. Ўртадаги масофалар унинг белини синдирди. Эй Роббим! Биламан, мендан бошқа бандаларинг кўп. Аммо менинг Сендан бошқа Роббим йўқ. Менга орифлар ғалабасини бер. Мени тавба қилувчилар сафида қабул қил. Мени кечалари қоим бўладиган бандаларинг қаторида ёз. Мени рўзадорлар сафида қайта тирилтир!" Рамазон саломатликни сақлаш учун парҳез ойи эмас. Бу бизнинг йўлимиз ва дам олиш бекатимиздир. Йўл машаққатларидан толиққанда юкимизни фақат Роббимиз ҳузуридагина елкадан қўямиз. Биз Аллоҳданмиз, Аллоҳ биланмиз ва Аллоҳгамиз!
-
"Рамазон ойида гуноҳларидан покланиб олмаса, қачон покланади ахир?!" Бу хитоб айниқса, умрининг хазонрезги мавсумида яшаётган, ҳаёт йўлининг сўнгги бекатлари кўриниб қолганлар учун таъсирчан эслатма, огоҳлантиришдир. Сизни билмадиму, аммо мен ҳадисдаги "бўлмаса қачон ахир?" саволичалик ўйга толдирадиган, кўнгилга хавотир ва изтироб соладиган бошқа саволни билмайман...
-
Рамазон ойи бутун дунё мусулмонлари учун ҳақиқий хазинадир. Шундай экан, келинг, ботиний дунёмизни ўзгартириш ва бошқаларни ижобий руҳият улашиш имкониятини қўлдан бой бермайлик.
-
6 февралдан 7 февралга, Ражаб ойининг эса 26-санасидан 27-сига ўтар кечаси исро ва кечаси ҳисобланади. Бу кеча қандай аҳамиятга эга, бу кечани қандай ўтказиш ҳамда нималар қилишимиз керак?
-
Васваса нима? Асли, асоси бўлмаган, ҳақиқатга алоқаси йўқ, одамни ёмон, фойдасиз хаёлларга, ишларга бошлайдиган ваҳима, шубҳа, иккиланиш ва эҳтимоллар. У бизни назорат остига олади, энг хунуги, динда жоиз бўлмаган ҳаракатларга йўналтиради.
-
Дўст билан душманни яхши ажратиб олиш учун бизга Қуръон ва суннатга асосланган етарли билим керак бўлади. Ҳар бир жангда бўлганидек, шайтон билан курашда ҳам кучли қурол ва ундан фойдаланиш маҳорати зарур. Мусулмон киши учун кучли қурол – имон ва ишонч. Ундан фойдаланиш маҳорати – илм ва амалдан тўхтамаслик. Кучимиз эса мардлик, ғайрат ва қатъиятимиздир.
-
Илоҳ қилиб олмаслигимиз хусусида Раббимиз бизни огоҳлантирган ҳавойи нафсимизнинг борган сари қанчалар баланд парвоз қилаётгани ҳақида ўйлайлик
-
«Ҳазрат Али баланд томда турганди. Бир жоҳил келиб: “Аллоҳ сени муҳофаза қиладими?” деб сўради. Ҳазрат Али: “Албатта”, деди. “Ундай бўлса, – деди ҳалиги киши, – Аллоҳ мени сақлайди деб, ўзингни томдан ташла.



















