Ғазо беш ойдан зиёд вақт давомида қирғин, касаллик, очлик, кўчирилиш, ҳайдалиш ва ташналикни бошдан кечирмоқда. Бу муборак ой аввалгиларидан кўра ўзгача тарзда келади, қувонч келтиради, деган ижобий умидда Рамазонни интиқлик билан кутган эдим. Аммо Рамазон ойи келди ҳамки, ҳеч нарса ўзгармади. Вазият ўша-ўша қолаверди. Ваҳшийликлар, зулмлар ҳамон давом этмоқда. Ғазолик Ғода Алҳаддад ҳикояси.
Рўза – банда билан Аллоҳ ўртасидаги аҳдлашув. Бошқа амалларнинг савобларини фаришталар битишса, рўзанинг мукофотини Аллоҳнинг ўзи беради, ажру савоби қанча эканлигини ҳам ёлғиз Ўзи билади. Шунинг учун бўлса керак, рўза битмас-туганмас ҳикматларни ўзида мужассам этади. Ана шундай ҳикматлардан яна бир қанчасини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Ҳар бир ибодатнинг назарий ва амалий томонлари бўлади. Болалар ҳам билимга, ҳам кўриб ўрганишга эҳтиёж сезади. Биз ё боламизга фақат билим бериб, ўзимиз ўрнак бўлишни унутамиз, ёки ибодатларимизни ўзимиз қилиб, боланинг бу борадаги қизиқишларини қондирадиган билимлар беришда нуқсонга йўл қўямиз. Рўза ҳақида гап кетганида эса, Рамазон келмасидан олдин болаларимизга у ҳақида маълумот беришимиз керак.
«Ҳамма нарса синов келганда билинади – дўстлик ҳам, муҳаббат ҳам. То синовгача ҳамма ўз муҳаббати, дўстлиги ҳақида лоф ураверади...»
Тасаввуф уламолари наздида рўзанинг уч тури мавжуд: омманинг рўзаси, хосларнинг рўзаси, энг хосларнинг (хосларнинг хоси) рўзаси. Уларнинг бир-биридан фарқи нимада?
Ёз кечаларидан бири. Даранглаган овоздан уйғониб кетдим. Қўшнимиз Ҳусан амаки тунукани нима биландир қаттиқ уриб, ҳаммани саҳарликка уйғотарди. Димоғимга овқатнинг ширин ҳиди урилди. Опаларим ошхонада шошиб нимагадир уринар, дастурхон тузаш билан овора эди. «Мен ҳам рўза тутаман», деган ўй билан ирғиб ўрнимдан турдим. Буни кўрган онажоним, юзларимдан ўпиб: «Аллоҳ рўза тутган болаларга жуда кўп савоб беради», деди.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда рўзани олдинги умматларга фарз қилганидек, ушбу уммати Муҳаммадийяга ҳам фарз қилганини айтиб, оятнинг сўнгида, албатта, тақводор бўласизлар деб таъкидлади. Рўза туфайли инсонда Роббисини кўриб турганлигини ҳис қилиш кучи, У зотдан қўрқиш ҳисси янада зиёдалашади. Рўза тутиш билан банда Роббисига бўйсуниб, буйруғига “лаббай”, деб итоат қилган бўлади.
Ҳозирги кўпчилик касалликларнинг сабаби... инсоннинг очликни ҳис қилмай қўйганидир! Инсон учун экологик муаммолардан кўра давомий тўқ юриш (бунинг ортидан келиб чиқадиган ортиқча вазн, семизлик эмас) хавфлидир. Очликнинг сиз билмаган фойдалари - албатта ўқинг!
Рамазон ойининг исталган вақтида дуо қилиш мумкин ва Аллоҳ таоло уларни қабул қилади. Бироқ бу ойда ҳам шундай пайтлар борки, бу вақтда ибодатлар билан Яратганга мурожаат қилинганда дуолар қабул бўлиш эҳтимоли анча ортади.
Муборак Рамазон ойи Аллоҳ таолонинг наздида йилнинг энг афзал ойидир. Бу ой мусулмонлар учун ҳасанотларини, савобларини кўпайтириш мавсумидир. Ушбу ойнинг барча имкониятларидан фойдаланиб, кўпроқ савоб олиш учун қайси амалларни қилган афзал?