Кеча Исроил авиацияси томонидан Яманнинг Санаа аэропортига амалга оширилган бомбали ҳужум Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) делегацияси учун жиддий хавф туғдирди. ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебреесус ҳужум пайтида аэропортда бўлган.

Гебреесуснинг маълум қилишича, ҳужум натижасида унинг жамоасига зарар етган, бир экипаж аъзоси жароҳатланган, аэропорт ҳудудида камида икки киши ҳалок бўлган. 

“Ҳаво ҳаракатини бошқариш минораси, учиш зали ва учиш-қўниш йўлаги сезиларли шикастланган”, — дея таъкидлади у ўз баёнотида.

ЖССТ делегацияси Ямандаги тиббий ва гуманитар вазиятни баҳолаш учун ташриф буюрган эди. Гебреесус ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, ҳужумлардан қандай кучларнинг масъул эканлиги бўйича аниқ маълумот тақдим этмади.

Тинч аҳоли орасида қурбонлар
Исроил авиацияси кеча тушдан кейин Санаа аэропорти ҳудудига ҳужумлар уюштирган, натижада тинч аҳоли орасида ҳам қурбонлар борлиги ҳақида хабар берилди.

ЖССТ раҳбари жаҳон ҳамжамиятини Ямандаги гуманитар вазиятга эътибор қаратишга чақирди ва ҳар қандай ҳужумлар халқаро ҳуқуқни бузишини эслатди.

Мавзуга алоқадор