Росси Бош прокуратураси Нижний Новгород вилояти мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгаши раҳбари Мунир Беюсов, Свердловск вилояти мусулмонлар диний бошқармаси раҳбари Артур Мухутдинов ва Россия мусулмонлари диний бошқармаси раисининг биринчи ўринбосари Дамир Мухетдиновга кўпхотинлиликка оид баёнотлари учун огоҳлантириш берди.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон парламентга мурожаатида мамлакатда рус тили ўқитувчиларига бўлган эҳтиёж ортиб бораётганини маълум қилди. Россия президенти Владимир Путин эса Тожикистонда рус ўқитувчилари меҳнатини янада қўллаб-қувватлашга ваъда берди.
Афғонистон ва Сурия ҳукуматлари ўзаро дипломатик алоқаларни ривожлантириш ниятида. Афғонистон ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий ва Сурия ташқи ишлар вазири Асад Ҳасан аш-Шайбоний ўртасидаги телефон мулоқоти чоғида ҳамкорликни кучайтириш, делегациялар алмашинуви ва олий даражадаги ташрифларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Россия президенти Владимир Путин 25 декабрь куни Бокудан Грознийга учган Azerbaijan Airlines самолётига Россия ҳаво ҳудудида «физик ва техник таъсир» бўлгани сабаб юзага келган ҳолат учун Озарбайжон президенти Илҳом Алиевдан узр сўради.
«Толибон» Покистоннинг Афғонистонга қарши ҳужумларига жавобан Покистон чегарасидаги бир неча назорат-ўтказиш пунктларини қўлга киритди ва 19 нафар покистонлик ҳарбийни зарарсизлантирди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 449 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Россияда 2024 йил давомида «Ҳалол» талабларига мувофиқ бўлган турли маҳсулотлар ва хизматлар учун 44 та сертификат берилди. Шунингдек, бронлаш ва сайёҳлик агентликлари хизматлари учун ҳам иккита сертификат ажратилди. «Ҳалол» сертификати исломий стандартларга мувофиқ маҳсулот ва хизматларни кафолатлайди.
Суриянинг янги ҳукумати собиқ ҳарбий судя Муҳаммад Канжо Ҳасанни ҳибсга олди. У президент Башар Асад режими даврида машҳур Седная қамоқхонасида минглаб одамларни ўлимга ҳукм қилган. Сурия инсон ҳуқуқларини кузатиш ташкилоти маълумотларига кўра, Канжо Ҳасан Тартус вилоятида ўз атрофидаги 20 нафар киши билан қўлга олинган.
Россияда 2024 йилда рекорд даражада – 3152 киши қўпорувчи ва экстремист сифатида рўйхатга олинди. Бу йил рўйхатга 161 нафар вояга етмаганлар киритилган - улардан 138 нафари «террорчи», 23 нафари «экстремист».
Ўзбекистон Бош прокуратураси хабарига кўра, Комил Алламжоновга нисбатан содир этилган қотилликка суиқасд иши бўйича Россия фуқаролари Бислан Расаев ва Шамил Темирхоновга қидирув эълон қилинган. Улар қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга кириш ва чиқиш, жиноят ҳақида хабар бермаслик ҳамда ўқотар қуролнинг қонунга хилоф муомаласида айбланмоқда.