Суриянинг янги раҳбари Аҳмад аш-Шаръ Россия билан яқин стратегик муносабатларни давом эттириш ниятида эканлигини билдирди. У Россияни дунёдаги иккинчи қудратли давлат сифатида таърифлаб, бу мамлакатнинг Суриядаги аҳамиятига изоҳ берди.
2023–2024 йилларда Исроилнинг Ғазо ва Ливан билан бўлган ҳарбий низоси мамлакат иқтисодиёти, демографик вазияти ва сиёсий барқарорлигига жиддий таъсир кўрсатди. Исроил Молия вазирлиги урушнинг умумий иқтисодий зарарини 106,2 миллиард шекел (29,1 миллиард доллар) деб баҳолади.
2025 йилнинг 1 январида Истанбулда Фаластин билан бирдамликни намойиш этиш мақсадида катта юриш ўтказилади. “Кеча – Аясофя, бугун – Умавийлар, эртага – Ақсо” шиори остида ўтказиладиган тадбир бомдод намозидан кейин Галата кўпригида бошланиши режалаштирилган.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 452 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Мейса Сабрин Сурия Марказий банки раиси этиб тайинланди. Бу тарихий қарор орқали у мамлакатда ушбу лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлди.
Умуман олганда, 2024 йил қонли йил бўлди. Қуролли можаролар жойлашуви ва воқеалар маълумотлари (ACLED) лойиҳасига кўра, дунё бўйича жами 233 000 киши ҳалок бўлди, бу ўтган йилга нисбатан 30 фоизга кўпдир. 2019 йилдан бери ўлимга олиб келадиган зўравонлик ҳаракатлари икки баравар кўпайди ва ҳар саккиз кишидан бири можароларга дучор бўлди. Булар орасида фаластинликлар "энг юқори даражадаги зўравонлик"ни бошдан кечирдилар.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Аданом Гебреисус Исроил ҳукуматидан Ғазо секторидаги Камал Адван касалхонасининг бош шифокорини зудлик билан озод қилишни талаб қилди. Ҳужум давомида барча беморлар ва ходимлар шифохонани тарк этишга мажбур бўлган, бош шифокор эса ҳибсга олинган.
Афғонистонда уйларнинг деразаларини қўшнининг уйидаги аёллар кўринадигпн қилиб қуриш тақиқланди. Агарда уй аллақачон шундай кўринишда қурилган бўлса, уй олдига девор ўрнатиш ёки бошқа йўл билан "қўшнига зарар етказилишининг олдини олиш" чоралари кўрилиши лозим.
2024 йилда Германиянинг Берлин ва Бранденбург шаҳарларида Муҳаммад исми ўғил болалар учун энг машҳур исм деб топилди. Францияда Карим исми биринчи ўринни эгаллади.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 451 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.