Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 451 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

 ▪Босқинчилар Байт Ханун, Хон Юнис, Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. 24 соат ичида 30 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 45514 киши шаҳид бўлди.

▪Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЖССТ вакиллари Индонезия касалхонасидан Шифа касалхонасига ўтказган 10 бемордан 4 нафари босқинчилар томонидан ҳибсга олинди.

▪Исроил ишғоли ва ҳужумлари остидаги Ғазо секторида бир ҳафтада 6 нафар чақалоқ совуқдан вафот этди.

▪Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Камал Адван шифохонаси раҳбари доктор Хоссам Абу Сафия Негев чўлидаги ишғол концлагерига – Сде Тейман ҳарбий базасига олиб кетилган. ОАВ ушбу қамоқхонани «Гуантанамо» деб атайди. Ушбу қамоқхонада нацистлар шифокор Аднан Ал-Барашни ўлдиришган.

▪Ал-Қассам бригадалари: Жабалия лагерида “Меркава” танкини ва келаётган босқинчилар гуруҳини портлатиб юбордик.

▪Ал-Қудс бригадалари Байт Ханундаги олдиндан миналанган уйга кирган босқинчилар отрядини йўқ қилди.

▪Газо шимолидан учирилган ракеталар Сдерот аҳоли пунктига етиб келди. Эретсда ва босиб олинган Фаластиннинг шимолида сиреналар янгради.

▪Босқинчилар Нусейрат лагеридаги касалхона директори Шифо Муҳаммад Абу Салмиянинг уйини портлатиб юборишди.

▪Amnesty International Камал Адван касалхонаси директори ва бошқа ҳибсга олинган шифокорларни асирликдан озод қилишга чақираётганлар сафига қўшилди.

▪Босқинчи қамоқхоналарда ҳалок бўлган фаластинлик маҳбуслар сони бир йил ичида 50 кишига етди.

▪Тунис, Покистон, Британия, Италия, АҚШ, Иордания, Жанубий Корея, Швеция ва Испанияда Фаластинни қўллаб-қувватловчи оммавий акциялар ўтказилмоқда.

▪Яман ҳусийлари ҳар бирининг қиймати 32 млн доллар бўлган 13- MQ-9 Reaper АҚШ учувчисиз учоғини уриб туширди. АҚШнинг умумий йўқотиши 416 млн долларга етди.

Мавзуга алоқадор