Янги йилнинг илк кунларида АҚШнинг бир қанча штатларида ИШИД томонидан қўпорувчилик ҳаракатлари содир этилди. "Туркия газетаси" муаллифи Жем Кючук бу ҳужумларни Трампнинг АҚШ қўшинларини Суриядан олиб чиқиш режасига қарши провакация – фитна деб атади. "Йиллик мудофаа харажатлари 2,5 триллион доллар бўлган ва жуда яхши ҳимояланган АҚШда бундай ҳужум қандай қилиб содир бўлиши мумкин? Ёки бу ишни Марказий разведка бошқармаси ва Пентагон қилдирдими? - дея савол берди у.
Саудия Арабистони 6 нафар Эрон фуқаросини гиёҳванд моддалар савдоси учун қатл этди. Ўлим жазоси Эрон элчихонасини огоҳлантирмай ижро этилгани учун Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчиси Эрон ТИВга чақирилди.
2024 йилда яҳудий келгиндиларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонликлари рекорд даражага етди. БМТ босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдаги ноқонуний яҳудий аҳоли пунктлари аҳолиси томонидан арабларга қарши 1400 та ҳужум ҳодисасини қайд этди.
Қатарнинг ўнлаб аҳолиси ва меҳмонлари Янги йил байрами муносабати билан ташкил этилган концерт ва мушакбозликдан сўнг юз берган тиқилинчда жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
АҚШнинг Янги Орлеан штатида 42 ёшли эркак Янги йилни нишонлаётган оломон устига машина ҳайдаб, сўнг отишма содир этди. Ҳодисада 15 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди. Отишма содир этган шахс ҳам полиция томонидан отиб ўлдирилган. Қотилнинг ИШИДга алоқадорлиги айтилмоқда.
Эрон пойтахти Теҳронда 272 та давлат муассасасида табиий газ таъминоти энергия тежаш қоидаларига риоя қилинмагани сабабли тўхтатилди. Қоидага кўра, давлат идоралари биноларида ҳарорат 18 даражадан ошмаслиги керак. Иш куни тугашидан бир соат олдин қозонхоналар ва иситиш тизимлари ўчирилиши шарт.
2023 йил 7 октябрда Ғазо секторида бошланиб, Ливан ва Сурияга ёйилган Исроил ҳужумларини қўллаб-қувватлаш учун АҚШ маъмурияти томонидан 22 млрд доллардан ортиқ тўғридан-тўғри ҳарбий ёрдам ажратилди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 453 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
OCCRP (Жиноят ва коррупцияни ўрганувчи журналистлар консорциуми) Суриянинг собиқ президенти Башар Асадни “2024 йилнинг коррупционери” унвонига сазовор деб топди. Маълумотларга кўра, Асад ҳукумати каптагон (синтетик гиёҳванд модда) ишлаб чиқариш, одам савдоси, қадимий буюмларни ўғирлаш ва қурол контрабандаси орқали миллиардлаб доллар даромад олган.
Москва Люблинский туман суди Тожикистон фуқароси Якубов А.Р.ни иш жойида намоз ўқигани учун 40 минг рубл жаримага тортди ва уни Россия ҳудудидан чиқариб юборишга қарор қилди. Суд Якубовнинг ҳаракатларини Россия қонунчилигига зид деб топиб, уларни диний эътиқодни тарғиб қилиш ва миссионерлик фаолияти деб баҳолади.