Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 455 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
2025 йилдан Ўзбекистонда хорижий юк ташувчилари учун янги тарифлар амалга киритилади. Туркманистон юк машиналари учун йиғимлар оширилган бўлса, Эрон транспорт воситалари учун тўловлар бекор қилинди.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш учун Сеулдаги қароргоҳига киришга уринган терговчилар қўриқлаш хизмати ва ҳарбийлар қаршилигига дуч келди. Суд ордери бўлишига қарамай, ҳибс жараёни амалга оширилмади.
1 январдан бошлаб Швейцария жамоат жойларида бурқа ва ниқоб тақишни тақиқлади. Қонунбузарларга минг франкгача (1144 АҚШ доллари) жарима белгиланган.
Суриядаги “инсон қассобхонаси” деб ҳам аталган Седная қамоқхонаси ҳақидаги ҳақиқатлар Мисрда Сиси режими томонидан қамоққа олинганларнинг оилаларини қийнаётган қўрқувларни ифодалайди ва айни пайтда қуйидаги саволларни келтириб чиқаради: Мисрда ер ости қамоқхоналари борми? Мажбуран йўқ қилинган қурбонлар қаерда? Қанчаси қийноққа солинган ёки тиббий эътиборсизликка дучор бўлган? Нега Миср ўз қамоқхоналарини халқаро текширувлар учун очмайди?
2023 йил 7 октябрдан бери Исроил Ғазо сектори, Ливан ва Ғарбий Соҳилда 400 дан зиёд ҳарбийсини йўқотгани маълум қилинди. Бундан ташқари, 2024 йилда 28 исроиллик аскар ўз жонига қасд қилган.
Россияда муҳожирлар устидан назоратни кучайтириш чоралари доирасида полиция ходимларига депортация режими остидаги хорижликлар яшайдиган уйлар ва бошқа биноларга рухсатсиз кириш ҳуқуқи берилади. Янги тартиб 5 мартдан кучга киради.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 454 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Гренландия устидан назорат ўрнатиш зарурлигини иқлим ўзгариши ва геосиёсий курашнинг кучайиши шароитида оролнинг стратегик аҳамияти билан изоҳлади.
The Sun нашри ўз манбаларига таяниб, Москвада Суриянинг ҳокимиятдан ағдарилган раҳбари Башар Асадга суиқасд уюштирилганини маълум қилди. 59 ёшли Асадга заҳар берилгани, ҳозирда аҳволи барқарор экани айтилмоқда.