"Болаларни ҳимоя қилиш" (Save the Children) ташкилотининг маълум қилишича, 10 ёшдан кичикроқ бўлган тахминан 130 минг бола 50 кундан бери Ғазонинг шимолий ҳудудларида озиқ-овқат ва тиббий ёрдам таъминотисиз қамалда қолиб келишмоқда.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 456 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Сенегал президенти Бассиру Диомай Фай янги йил мурожаатида муҳим баёнот билан чиқди. Унинг сўзларига кўра, 2025 йилдан бошлаб мамлакатдаги барча хорижий ҳарбийлар чиқариб юборилади.
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок ва Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро Европа Иттифоқи номидан Сурияга расмий ташриф буюрди. Улар мамлакатнинг янги раҳбари Аҳмад аш-Шаръ ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари билан музокаралар ўтказди.
Исроил парламенти (Кнессет) мамлакатнинг халқаро миқёсдаги тасвирини яхшилаш мақсадида тарғибот бюджетига қўшимча 150 миллион доллар ажратиш ҳақида қарор қабул қилди.
Покистон ва Афғонистондаги вазият кескинлигича қолмоқда. 24 декабрь куни Покистоннинг Афғонистон шарқида амалга оширган ҳаво ҳужумлари камида 46 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Покистон ҳукумати бу ҳужумлар “Таҳрик-и Толибон Покистон” (ТТП) жангарилари яширинган террористик бошпаналарга қаратилганини билдирди.
Россия Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин тижорат объектлари, турар-жой мажмуалари ва маҳаллалар номларида хорижий сўзлардан фойдаланишни тақиқлаш ташаббусини илгари сурди. Унинг таъкидлашича, бундай чора-тадбирлар рус тилини қўллаб-қувватлаш ва миллий ўзликни мустаҳкамлашга қаратилган.
2010 йилларда Сурия ва Ливандаги можаролар ҳақидаги хабарлар вақти-вақти билан газеталарда пайдо бўлди, аммо Ямандаги инқироз унутиб қўйилди. Афсуски, бу йил Ғазо, Украина ва Ливандаги можаролар туфайли Судан эътибор рўйхатидан пастга тушиб кетди. Келгуси йилда бутун дунёдаги ҳукуматлар ва ахборот агентликлари Судандаги воқеаларга эътибор қаратишлари ва суданликларнинг ҳикояларига муносиб эътибор беришнинг янги усулларини ўйлашлари керак. Британия Исломий ёрдам ташкилоти директори Туфаил Ҳусайн мақоласидан.
2025 йилнинг биринчи кунида Россия Федерацияси таркибидаги Чеченистон Республикасида янги диний таълим муассасаларининг қурилишига старт берилди. Грозний шаҳрида қурилаётган янги мадраса куҳна Бухорода таваллуд топган буюк муҳаддис олим Имом Ал-Бухорий номи билан аталади.
Мисрнинг Rasd TV телеканали ўтказган сўровномага кўра, ҲАМАС ҳаракатининг собиқ раҳбари Яҳё Синвар "Йил одами" деб топилди. Синварнинг ҳаёти ва жасорати, Фаластинни озод қилиш йўлидаги қатъий ҳаракатлари уни араб дунёсида қаршилик ва бирлик рамзига айлантирди. Синвар ўлимидан олдин ёзган сўнгги сатрларида шундай деган: “Вақт етди: Эй онам, мен тушимда кўрдим. Жаннат боғларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаршисида турардим. Улар: "Офарин! Қойил!” дедилар".