Россия Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин тижорат объектлари, турар-жой мажмуалари ва маҳаллалар номларида хорижий сўзлардан фойдаланишни тақиқлаш ташаббусини илгари сурди. Унинг таъкидлашича, бундай чора-тадбирлар рус тилини қўллаб-қувватлаш ва миллий ўзликни мустаҳкамлашга қаратилган.

"Биз рус тилини ҳимоя қилишни устувор вазифа сифатида белгилаймиз. Рус тили маданий ва маънавий мероснинг ажралмас қисми сифатида ривожланиши керак",  - деди Володин.

Янги қонун лойиҳасига мувофиқ:

Товар ва хизматлар ҳақидаги маълумотлар фақат рус тилида тақдим этилиши керак.

Савдо марказлари, дўконлар ва турар-жой мажмуалари белгиларини чет тилда номлаш тақиқланади.

Агар чет тилдаги сўзлардан фойдаланиш зарур бўлса, улар рус тилидаги матн билан бир хил шрифт, ранг ва ўлчамда форматланиши лозим.

Бу қадам 2023 йилда қабул қилинган рус тилини қўллаб-қувватлашга қаратилган қонунчилик ташаббусларининг давоми ҳисобланади. Бу қонун ҳукумат, таълим муассасалари, реклама, ОАВ ва фильмлар учун чет тилдаги сўзларни фойдаланишни чеклашни ўз ичига олган.

Мавзуга алоқадор