АҚШ ҳукумати Сурияга қарши санкцияларни олти ойга юмшатиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ўзгариш мамлакатдаги гуманитар вазиятни яхшилаш мақсадида киритилган бўлиб, гуманитар ташкилотлар ва банкларга мамлакатга ёрдам бериш жараёнида АҚШ санкцияларини бузишдан қўрқмасдан фаолият юритиш имконини беради.
Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегарадош Арка-2 қишлоғида номаълум маиший қурилманинг портлаши оқибатида бир аёл ва унинг 12 ёшли қизи жароҳат олди. Маълумотга кўра, аёл уйдаги эски қурилиш материаллари ва темир-терсаклар сақланадиган жойни тозалаётганда снарядга ўхшаш портловчи буюм портлаган.
Сурия муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Асад Ҳасан аш-Шибоний бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) расмий ташриф билан борди. Ташриф доирасида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш истиқболлари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Исроил ҳукумати Мисрнинг Синай ярим оролида ҳарбий инфратузилмани мустаҳкамлаш ҳаракатларини танқид қилиб, Кемп-Девид тинчлик келишувлари шартларининг бузилгани ҳақида огоҳлантирди.
Туркманистон Ироқнинг газ эҳтиёТуркманистон Эрон билан алмашиш механизми орқали Ироққа газ экспорт қилишни бошлайди. Ироқ энергетика вазирлиги маълумотига кўра, Туркманистондан кунига 20 миллион куб метр метан импорт қилиниши мамлакатнинг электр энергияси ишлаб чиқариш учун газга бўлган эҳтиёжининг ярмини қоплаш имконини беради.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 458 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Украина армияси Россиянинг Курск вилояти ҳудудида ҳужум операциясини бошлади. Россиялик ҳарбий блогерлар маълумотига кўра, Украина Суджа ҳудудидан ҳаракатланиб, "Болшой Солдатское" яқинидаги ҳудудни нишонга олган. Ҳужумда танклар, зирҳли техникалар ва электрон уруш технологияларидан фойдаланилгани сабабли дронлар самара бермаган.
Фарғона вилояти Қўштепа туман суди Украинага қарши Россия томонида урушган 22 ёшли Ўзбекистон фуқаросини шартли 5 йил озодликдан маҳрум этиш тўғрисида қарор чиқарди. Таъкидланишича, у 2023 йил октябридан бошлаб Украинадаги Луганск ва Донецк ҳудудларида жанговар ҳаракатларда иштирок этгани учун медаль ва Россия фуқаролигини олган.
Бразилия суди полицияга мамлакатда таътилда бўлган исроиллик ҳарбий хизматчи устидан тергов ўтказишни буюрди. Ҳарбий Ғазо секторида уйларни бузиш бўйича амалга оширилган операцияларда иштирок этганликда гумон қилинмоқда.
Исроил Ҳалаб вилоятида жойлашган Сурия мудофаа саноатига қарашли заводларга кенг кўламли ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Ҳужум Суриянинг ҳарбий инфратузилмасини вайрон қилиш мақсадида олиб борилаётгани айтилмоқда.