Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 460 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Суриянинг собиқ президенти Башар Асаднинг рафиқаси Асма Асад ҳақида ошкор қилинган ҳужжатлар халқаро муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳужжатда унинг АҚШнинг Миллий хавфсизлик кенгаши манфаати учун молиявий, сиёсий ва ҳуқуқий маълумотларни йиғишга қаратилган вазифалари хусусида маълумотлар келтирилган.
Макка шаҳрида ёғган кучли ёмғир шаҳарнинг кўплаб туманларини қамраб олди. Шаҳардаги иш жойлари ва дўконларга сув босгани сабабли иқтисодий зарар етган.
Исроилни қўллаб-қувватлагани учун бойкот қилинган компания барча шохобчаларини ёпишга мажбур бўлди. Баёнотга кўра, 2025 йил 7 январдан бошлаб мамлакатдаги барча шохобчалар фаолияти тугатилди.
АҚШ ҳукумати Гуантанамода сақланаётган 11 яманлик маҳбусни Уммонга кўчирди. Ҳозирда Кубадаги қамоқхонада 15 маҳбус қолди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинга Тибет минтақасида содир бўлган кучли зилзила муносабати билан ҳамдардлик мактубини йўллади. Ҳалокат туфайли қурбон бўлганлар сони 126 нафарга етди, 188 киши эса турли даражада жароҳат олди.
Эронда 2024 йилда қатллар сони ҳозиргача энг юқори даражага чиқди. Amnesty International ташкилоти маълумотларига кўра, йил давомида мамлакатда камида 997 киши қатл қилинган. Бу 2023 йилга нисбатан 16 фоизга кўпдир.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 459 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Канада бош вазири Жастин Трюдо Либерал партия етакчилигидан истеъфога чиқишини маълум қилди. У партияга янги раҳбар сайлангунга қадар бош вазир лавозимида қолади.
Суриядаги собиқ Асад режими Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг 94 нафар етакчи ва аъзосини судсиз қатл қилгани маълум бўлди.