Исроилнинг собиқ мудофаа вазири Моше Яалон Ғазо секторида содир этилган ҳарбий жиноятларда Исроил ҳукуматининг иштироки ҳақида муҳим баёнот берди. Шунингдек, у Исроил аскарлари учун хорижда ҳибсга олиш хавфи борлигини эътироф этди ва уларни эҳтиёт бўлишга чақирди.
Америка Дўстлар Қўмитаси (АФСС), тинчлик ва ижтимоий адолатни қўллаб-қувватлайдиган Quaker ташкилоти, "The New York Times" газетасида режалаштирилган рекламани олиб ташлаганини эълон қилди. Ушбу қарор таҳририят вакили реклама матнидаги «геноцид» сўзини «уруш» сўзи билан алмаштиришни таклиф қилгани туфайли қабул қилинган.
KFC ва Pizza Hut компаниялари Туркиядаги барча ресторанларини ёпишини маълум қилди. Бу қарор мамлакатдаги истеъмолчилар томонидан уларга нисбатан бойкот эълон қилингани туфайли қабул қилинди. Мусулмон мамлакатларда Исроилни қўллаб-қувватловчи компанияларга қарши бойкотлар таъсири тобора ортиб бормоқда.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 461 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Россиядаги исломшунослик ва ҳадисшунослик соҳасидаги билимларни янада ривожлантириш мақсадида Чеченистон пойтахтида Имом ал-Бухорий номидаги “Дорул-Ҳадис” мадрасаси қурилиши давом этмоқда. Чеченистонда 416 та мадраса ва 41 мингдан ортиқ талабалар таҳсил олмоқда.
Туркия Суриянинг янги ҳукуматидан террорчи гуруҳларга қарши зарур чораларни кўришни сўраш билан бир қаторда, ушбу мамлакат ҳудудида қуруқликда ҳарбий амалиёт ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Анқара Сурия ҳукуматига ИШИД аъзоларини назорат қилиш мажбуриятини юклаши мумкин.
Сурия иқтисодиёти ўн йилдан ортиқ давом этган фуқаролар уруши ва уни жаҳон молиявий тизимидан ажратиб қўйган санкциялар туфайли вайрон бўлди. Ушбу мақолада Сурия иқтисодиётининг ҳозирги ҳолати ва можаронинг савдо ҳамда давлат молиясини қандай ўзгартирганига доир умумий маълумот келтирилади.
Нидерландия полициясида мусулмон полициячиларга хизмат қасамёдини Қуръон билан қаубл қилдириш тизими ишга тушди. Бошқа динларга эътиқод қиладиганлар эса ўз муқаддас китоблари билан қасам ичишади.
Фаластиннинг Наблус шаҳрида анъанавий рецепт асосида қўлда тайёрланадиган зайтун мойи совуни ЮНЕСКОнинг "Инсониятнинг номоддий маданий мероси" рўйхатига киритилди. "Бу қарор Фаластин халқининг бой маданий меросини бутун дунёга танитишга ёрдам беради", дейилади баёнотда.
Транспорт вазири Пак Санг Ву содир бўлган ҳалокат учун узр сўраб, тегишли чоралар кўриш ва истеъфога чиқиш масаласини кўриб чиқаётганини билдирди. 179 кишининг ҳалок бўлиши билан якунланган мазкур ҳодиса мамлакат авиация тарихидаги энг ҳалокатли офат сифатида қайд этилди.