Трампнинг ҳокимият тепасига келиши дунё геосиёсий манзарасини ўзгартирадими? Унинг Канада, Панама канали, Мексика қўлтиғи ва Гренландия бўйича даъволари қанчалик асосли? Европа мамлакатлари “Америка биринчи” ғоясига қарши тура оладими? Глобал кун тартибида Трампнинг ёнида турган Илон Маскнинг роли нималардан иборат? Хитой омили-чи?
Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни ҳақорат қилган рус сиёсатчиси Владимир Карасевнинг сўзлари Москвадаги Озарбайжон элчихонаси томонидан кескин қораланди. У ўз Телеграм каналида Алиевни ҳақорат қилганини рад этиб, испан тилидаги “пидас” атамасига мурожаат қилиб ўзини оқламоқчи бўлди.
Байден маъмуриятининг ваколати тугашига икки ҳафтадан кам вақт қолган бир вақтда Оқ уй Конгрессни Исроил билан 8 миллиард долларлик янги қурол-яроғ келишуви ҳақида хабардор қилди. Шартномадан ҳаво ракеталари, 500 фунтли (227 кг) бомбалар ва бошқа қуролларни етказиб бериш ўрин олган.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида учрашув режалаштирилгани маълум бўлди. Трамп республикачи губернаторлар билан учрашув олдидан, урушни тугатиш мақсадида Путин билан музокара ўтказиш ниятини билдирган. Бироқ музокаралар санаси ҳали аниқ эмас.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 462 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Исроил ҳарбийлари Суриянинг жанубий Жолан тепаликлари яқинидаги буфер зонада француз журналисти Силвен Меркадиер ва суриялик фаол Муҳаммад Файёдни ҳибсга олди. Меркадиернинг маълум қилишича, уни ҳарбийлар калтаклаб, шафқатсиз сўроққа тутган ва жиҳозларини мусодара қилган.
Россия Афғонистон орқали Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига табиий газ транзити бўйича стратегик шартнома имзолашга тайёргарлик кўрмоқда.
Саудия Арабистони фуқароси Ҳамда ал-Рувайли 19 болани тарбиялаш билан бир вақтда докторлик диссертациясини ёзмоқда. 43 ёшли аёл кундузи иш ва фарзандларига вақт ажратса, кечалари ўқишга бағишлаганини таъкидлади. “Тартибсизликни ёқтирмайман. Ҳар куним режа асосида ўтади”, дейди у.
Ливандаги президентлик сайловларида икки йиллик инқироздан сўнг парламент генерал Жозеф Аунни мамлакатнинг янги президенти этиб сайлади. Ливан сиёсий тизимида давлат лавозимлари дин ва мазҳаблар ўртасида тақсимланган. Президентлик мароний насронийларга, бош вазирлик суннийларга, парламент спикерлиги эса шиаларга тегишли. Бу тизим ички сиёсий зиддиятлар ва ташқи кучлар таъсиридаги мураккабликни келтириб чиқаради.
BBCнинг Яқин Шарқ бўйича бош муҳаррири Раффи Берг ҳақидаги охирги маълумотлар жаҳон журналистикасида шов-шувга сабаб бўлди. у Эфиопия яҳудийларининг Исроилга кўчирилиши билан боғлиқ Моссад махсус операцияси ҳақида китоб ёзишда юқори мартабали расмийлар билан яқин ҳамкорлик қилган.