Мянмада армия томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужуми оқибатида 41 киши ҳалок бўлди, 52 киши яраланди. Ҳужум мамлакатнинг Ракхайн штатида жойлашган Мраук-У туманида содир бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Роҳинжа мусулмонлари ўнлаб йиллар давомида таъқиб, зўравонлик ва дискриминацияга дуч келмоқда.
АҚШ, Франция ва Германия элчилари Суриянинг ўтиш даври ҳукуматини Тожикистон, Ўзбекистон ва бошқа давлатлардан келган жиҳодчиларни мамлакатнинг расмий лавозимларига тайинламасликка чақирди. Уларнинг иддао қилишича, бундай қарорлар янги ҳукуматнинг халқаро ҳамжамият билан муносабатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Россия генерал Халифа Хафтар бошчилигидаги Ливия миллий армиясига замонавий қуроллар, жумладан С-300 ва С-400 мудофаа тизимларини етказиб бермоқда. Москва бу орқали нафақат Ғарб таъсирини заифлаштириш, балки минтақадаги Туркия, БАА ва Миср билан кучайиб бораётган рақобатда ўз позициясини мустаҳкамлашни мақсад қилган.
Иорданиянинг Ал-Ғора ҳудудида Исо Масиҳнинг сувга чўмилтирилишига бағишланган ва Яқин Шарқдаги энг йирик черков очилди. Черков 2200 квадрат метр майдонни эгаллаган ва унга сарфланган маблағ 15,5 миллион долларни ташкил қилган.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 463 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге Ўзбекистон ҳукуматига ушбу ёрдам учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг бундай ҳаракатлари инсонпарварлик ва тинчликпарварликнинг ёрқин намунасидир.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан 2025 йил 13-16 январ кунлари расмий ташриф билан БААда бўлади. Ташриф давомида Абу-Даби ва Дубай шаҳарларида қатор учрашувлар ва тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.
Суриянинг пойтахти Дамашқда жойлашган Умавийлар марказий масжидида жума намозидан кейин юз берган тиқилинчда камида уч киши ҳалок бўлди. Маълумотга кўра, ҳалок бўлганлар орасида бир бола ҳам бор. Бундан ташқари, кўпчилик турли хил жароҳат олган.
Брюсселдаги инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ғазо, Ливан ва Сурияда амалга оширилган ҳарбий операцияларда "рақамли излар" қолдирган исроиллик аскарлар ҳақидаги маълумотларни Халқаро жиноий судга тақдим этди. Аскарларнинг шахсий маълумотларини очиқ қилиш ва уларни чет элда ҳибсга олиш ҳаракатлари бошланади.
Москва вилоятининг Раменский туманида икки ниқобли йигит йўл четидаги “Ҳалол” ва “Самарқанд” кафеларининг ойналарини синдириб, бинога ўт қўйган. Ёнғин натижасида ҳар икки бино бутунлай вайрон бўлди.