Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази ўз китоб хазинасини яна бир қимматли асар билан бойитди. Марказга буюк астроном ва математик Али Қушчининг ўғли Қози Абдураҳмон қаламига мансуб "Равнақ-ул бўстон" асарининг факсимиле нусхаси олиб келинди. Асарнинг асл нусхаси Истанбулдаги машҳур Аё София кутубхонасида сақланмоқда.
Сурия мухолифатининг фаоли Аҳмад ал-Мансур ижтимоий тармоқлардаги чиқишларида «Навбат сенга, диктатор» хештегидан фойдаланиб, ас-Сисини Башар Асаднинг тақдирини такрорлаши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Яқин Шарқда геосиёсий воқеалар ҳеч қачон бу даражада тез ўзгармаган. Суриядаги туб инқилоб 11 кун ичида Баас партиясининг 61 йиллик ҳукмронлигини тугатди. Дамашқда янги маъмурият ҳокимиятни қўлга киритди.
Париж катта масжиди имоми Шамс-Эддин Ҳофиз мамлакатдаги 150 имомга Франция учун тинчлик дуоларини киритиш таклифи билан мурожаат қилди. Дуолар жума хутбаларида араб ва француз тилларида ўқилади.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 465 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Суданда қонли урушлар давом этмоқда. Хартум шаҳрининг Омдурман туманини назоратга олган армия Ҳалфая кўпригидан ўтиб, Баҳри вилоятига ҳужум бошлади. БМТ маълумотларига кўра, инқироз туфайли 3 миллиондан ортиқ одам мамлакатни тарк этган, 9 миллионга яқин аҳоли эса ички қочқинга айланган.
Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ҳамда Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда “Ҳаж – 2025” мавсумини юқори даражада ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
ҲАМАС ҳаракатига янги раҳбар этиб Муҳаммад Синвар тайинланди. У 2024 йил октябрь ойида Исроил кучлари томонидан ўлдирилган Яҳё Синварнинг укаси ҳисобланади. 50 ёшли Муҳаммад, акаси Яҳё сингари, ёшлигидан ҲАМАС сафларига қўшилган ва ҳаракатнинг қуролли қаноти бўлмиш “Иззуддин ал-Қассам бригадаси”да фаол иштирок этган.
Кўпчилик Лос-Анжелесдаги ёнғинларни Ғазо фожиасига боғласа, бошқалар АҚШдаги фалокатнинг ўзига хослигини, ҳукумат буни тез орада бартараф этиши ва уни Фаластиндаги каби ҳолатлар билан таққосламаслик кераклигини уқтирмоқда. Аммо асл вазият қандай? Умуман, бундай кулфатларга аслида ким айбдор?
Калифорния штатидаги ўрмон ёнғинлари оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди. Ёнғин ҳали ҳам тарқалишда давом этмоқда ва қурбонлар сони кўпайиши мумкин. Лос-Анжелесдаги ёнғин 39 минг акр (15783 га) майдонни қамраб олди, 12 мингдан ортиқ бино ва бутун бошли аҳоли пунктлари ёниб кетди. Жанубий Калифорнияда 180 мингга яқин одам эвакуация қилинди.