Жанубий Кореяда парламент томонидан декабрь ойида ҳарбий ҳолат жорий этишга уриниш айблови билан импичмент эълон қилинган президент Юн Сук Ёл иккинчи уринишда ҳибсга олинди. Президент сўроққа келишга ихтиёрий равишда розилик берди. Юн Сук Ёл Жанубий Кореяда импичмент жараёнига дуч келган учинчи президент ҳисобланади.
Истанбул шаҳрида қалбаки спиртли ичимликларнинг тарқатилиши натижасида заҳарланиш ҳолатлари кузатилди. Сўнгги сутка ичида 38 киши заҳарланган бўлиб, 11 нафари ҳаётдан кўз юмган. Вафот этганлар орасида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини қонунийлаштиришга оид қонун қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, 2025 йил 1 январдан бошлаб таваккалчиликка асосланган онлайн ўйинлар ва букмекерлик фаолиятига рухсат берилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Абу-Даби Барқарор ривожланиш ҳафталиги” саммитида нутқ сўзлаб, мамлакатнинг барқарор ривожланиш ва “яшил” тараққиёт бўйича устувор мақсадларини баён қилди. Шунингдек, президент 15 май куни Оролбўйида ўтказиладиган Рақамли “яшил” ташаббуслар ёшлар фестивалига барчага таклиф йўллади.
Ўзбекистон ва Эрон туризм соҳасида қўшма қўмита ташкил этиш ва ЮНЕСКО доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда. Келишувнинг биринчи қадами сифатида Ўзбекистон делегацияси февраль ойида Теҳронда бўлиб ўтадиган Халқаро туризм кўргазмасида иштирок этади.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 466 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Россиянинг 47 та ҳудудида мигрантларни ишга жойлаштиришга чекловлар жорий этилди. Чекловлар асосан Ўзбекистон ва Тожикистондан келган муҳожирларга таъсир қилади.
Туркиядан Афғонистонга 730 тонна гуманитар ёрдам етказилди. Бу пакетга 4 минг чодир, 43 минг кўрпа-тўшак, ошхона жиҳозлари ва озиқ-овқатлари киради. Маълумот учун, Туркия қочқинларга ёрдам берувчи мамлакатлар рўйхатида биринчи ўринда туради.
Исроил ҳукумати Ғазода тинчлик ўрнатиш бўйича сулҳ таклифини қабул қилгани айтилмоқда. Уч босқичли сулҳ лойиҳасида асирлар алмашиш, Исроил қўшинларининг Ғазони тўлиқ тарк этиши ва бошқалар ўрин олган. Барча асосий шартлар ва талаблар
Қирғизистон парламентида “ов”/“ова” ва “вич”/“вна” қўшимчалари ўрнига “уулу” (ўғиллар учун), “қизи” (қизлар учун) қўшимчаларини киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Ушбу лойиҳа тасдиқланмай туриб, парламент спикери Нурланбек Шакиев ўз фамилиясини Нурланбек Турғунбек уулуга ўзгартирди.