15 январь куни Исроил ва ҲАМАС Ғазодаги жангларни тўхтатиш ҳамда исроиллик гаровга олинганлар ва фаластинлик маҳбусларни озод қилиш бўйича келишувга эришди. Келишув имзоланганидан бир кун ўтиб кучга киради.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг сўзларига кўра, Исроилнинг ҲАМАСга қарши олиб бораётган ҳарбий операциялари гуруҳни ҳарбий йўл билан йўқ қилишга имкон бермади.
Абу-Дабидаги "Қаср аш-Шати" қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, инвестициялар ва маданий-гуманитар ҳамкорлик йўналишларидаги алоқаларни кенгайтиришга оид ташаббуслар муҳокама қилинди.
1639 йилда имзоланган Қаср-и Ширин битими Туркия ва Эрон ўртасидаги чегараларни белгилаб берган эди. Бу чегаралар асрлар оша ўзгаришсиз қолди, империяларнинг юксалиши ва қулашига, урушлар ва минтақавий кучлар мувозанатидаги эврилишларга бардош бера олди. География ўзгармаган бўлса-да, икки давлат ўртасидаги муносабатлар кўпинча янгиланиб турди, баъзан аста-секинлик билан бўлса, баъзан кескин тарзда. Башар Асад ҳокимиятдан кетгандан сўнг Сурия янги даврга қадам қўяр экан, бу тарихий мувозанат янги ва жиддий синовларга дуч келмоқда.
Россияда уруш бошидан буён телефон фирибгарлари йўл-йўриғи билан амалга оширилган ўт қўйиш ҳужумлари сони 180 тадан ошган. Бу ҳужумлар ҳарбий рўйхатга олиш ва чақирув пунктлари, банклар, автомашиналар ва бошқа жамоат объектларига қаратилган.
Миср ҳукуматини танқид қилиб танилган Аҳмад Ал-Мансур Сурияда ҳибсга олинган. Хавфсизлик манбалари унинг Сурия разведкаси томонидан ҳибсга олинганини ва эҳтимолий равишда Мисрга экстрадиция қилиниши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 467 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Жаҳон бўйлаб мусулмонлар томонидан интиқиб кутиладиган муқаддас Рамазон ойининг 2025 йилдаги биринчи куни 1 март, шанба кунига тўғри келиши астрономик ҳисоб-китоблар асосида тахмин қилинмоқда.
Арманистон ва АҚШ ўртасида стратегик шериклик хартияси имзоланди. Мазкур келишув хавфсизлик, мудофаа, иқтисодиёт ва демократия соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган. Шунингдек, Арманистон "Ислом давлати"га қарши глобал каолицияга қўшилади.
Миср ҳукумати Ғазода давом этаётган инсонпарварлик инқирозига қарамай, Исроил билан савдо алоқаларини кенгайтирмоқда. Шу билан бирга, Миср раҳбари Абдул Фаттоҳ Сисига яқин деб тахмин қилинаётган компаниялар Ғазога ёрдам юкларини киритиш учун ҳар бир юк машинасига 5 мингдан 10 минг долларгача пора талаб қилмоқда.