"Африка оқими" ахборот агентлиги бош директори Аҳмад Кабалло Суданда давом этаётган қонли можарони кескин танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, Африкада мусулмонларнинг оммавий қирилиши умматнинг жамоавий ҳис-туйғуларига Ғазо ёки Шарқий Қуддусдаги ҳолатлардек таъсир қилмаяпти.
Исроил ва ҲАМАС ўртасида оташкесим эълон қилинишига қарамай, Ғазо секторида қурбонлар сони ортишда давом этмоқда. Расмий маълумотларга кўра, 77 нафар фаластинлик вафот этган. Уларнинг 21 нафари ёш болалар ва 25 нафари аёллар.
Қирғизистон Аҳолини рўйхатга олиш бошқармаси маълумотларига кўра, 2024 йил давомида 23 мингдан ортиқ Россия фуқароси Қирғизистон фуқаролигини олиш учун ариза топширган.
Исроилнинг ҲАМАС билан келишуви мамлакатда жамоатчилик ва ОАВ томонидан кескин танқидга учради. Айниқса, ўнг қанот сиёсий доиралар ва оммавий ахборот воситалари ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни ҳукуматнинг йирик мағлубияти деб баҳоламоқда.
Сурия ташқи ишлар вазири Асад ал-Шайбонийнинг таъкидлашича, Исроил Сурия базаларига ҳужумни тўхтатмаётгани сабабли, мамлакат сионистларга қарши жиддий чора кўришга мажбур.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 468 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Ғарбга яқин манбаларнинг ёзишича, Исроил сулҳ битимини тасдиқлашдан бош тортмоқда. Бош вазир Биньямин Нетаньяху бунга ҲАМАС келишувларнинг айрим қисмларидан қайтганлигини сабаб қилиб келтиряпти.
АҚШ президенти Жо Байден лавозимидан кетиши олдидан Оқ уйдаги сўнгги нутқини сўзлади. У давлат раҳбари сифатидаги фаолиятини сарҳисоб қилар экан, Ғазо сектори бўйича келишувга эришилганига унинг жамоаси сабаб бўлганини айтди.
Пезешкян Душанбедаги ташрифини Сомоний ҳайкали пойига гул қўйиш маросими билан бошлади. Шунингдек, президент Имомали Раҳмон билан олий даражадаги музокаралар олиб борилиши ва икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги битимлар қабул қилиниши режалаштирилган.
Мексика жанубидаги муҳожирлар карвонининг суратлари чоп этилди. Уларнинг аксарияти Лотин Америкаси мамлакатларидан, жумладан, Венесуэладан келган. Улар сиёсий беқарорлик ва Николас Мадуро режимига қарши норозилик туфайли янги ҳаёт излашга мажбур бўлганини билдиришмоқда.