Ушбу келишув орқали Москва ва Теҳроннинг экстерриториал хусусиятга эга бўлган мажбурлов чораларининг қўлланишига биргаликда қарши туришлари кўзда тутилган.
Брянск вилоят думаси депутати ва «Православ Россия» ҳаракати раҳбари Михаил Иванов черков ва масжидлар яқинида жойлашган тунги клубларни ёпиш ташаббусини илгари сурди. Унинг таъкидлашича, юқори овозли мусиқа ва клублардаги тўпланишлар диний маросимлар ўтказилишига халақит беради.
Британиялик ёзувчи Дэвид Херстнинг фикрича, Ғазоликларнинг ўз юртларида қолишга бўлган қатъияти урушда ҳал қилувчи омил бўлди. На бомбардимонлар, на дрон ҳужумлари, на очлик ёки баданларни музлатувчи совуқ уларнинг иродасини синдира олмади.
Афғонистон Ислом Амирлиги давлат амалдорларига бир вақтнинг ўзида бир нечта лавозимни эгаллашни тақиқловчи янги фармонни эълон қилди. Фармон давлат бошқарувида самарадорликни ошириш ва манфаатлар тўқнашувини олдини олишга қаратилган.
Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2025 йил 1 февралдан бошлаб мамлакатга келадиган барча зиёратчилар учун менингококк менингитига қарши мажбурий эмлашни жорий қилмоқда. Эмлаш талаблари ҳаж ва умра зиёратига борувчи ҳар қандай йўловчига, виза тури ёки мақсадига қарамасдан, татбиқ этилади.
Қозоғистон мусулмонлари идораси квадробинг билан боғлиқ муҳокамалар натижасида қарор қабул қилди. Мазкур ҳаракатни сиёсатчилар шунчаки ҳобби ёки спорт тури деб баҳолаган бўлса-да, мамлакат мусулмонлар диний идораси квадробингни ислом нормаларига зид деб топди.
Исроил хавфсизлик кабинети Ғазо секторидаги урушни тўхтатиш ва ҲАМАС билан асирлар алмашиш бўйича янги келишувни тасдиқлади.
Миграция агентлигига кўра, жасадларни олиб келиш харажатлари давлатга қараб фарқ қилади. Россиядан жасад олиб келиш 1000 АҚШ доллари атрофида бўлса, Япония ва Кореядан бу харажат 9-10 минг долларгача етади. 2024 йили 483 нафар ўзбекистонликнинг жасади хориждан олиб келинган.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 469 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Россиянинг Челябинск вилоятида жойлашган қарийб 150 йиллик тарихий собор масжиди маҳаллий мусулмонлар жамоасига қайтарилди. 1878 йилда қурилган бу муқаддас бино Россиянинг маданий меросига киритилган. Масжид кенг қамровли реконструкция ишларидан сўнг ибодат учун топширилади.