2024 йилда Яман Ҳусийларининг Қизил денгизда Исроилга алоқадор кемаларга ҳужумлари ортидан жаҳон иқтисодиёти катта зарар кўрган. Жумладан, денгиз орқали юк ташиш нархлари беш баравар ошган.
Тошкентдан Қозонга парвоз қилган Red Wings йўловчи самолёти Самарадаги муқобил аэродромга қўндирилган. Қозон аэропорти ҳудудида Украина дронлари ҳужуми кутилаётгани сабаб «Ковёр» режими жорий қилинган. Бундай ҳолларда барча учоқлар ҳаво ҳудудини тезда бўшатиши керак бўлади.
АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп инаугурациядан сўнг, Россия-Украина урушига ечим топиш учун фаол қадамлар қўйишини бир неча бор айтган эди. Бироқ, Трампнинг жамоаси бу учрашув учун тайёргарлик ишларини олдиндан бошлаган бўлса-да, телефон суҳбатининг аниқ санаси ҳозирча маълум эмас.
Ливиянинг таниқли ҳарбий раҳбари Халифа Ҳафтар Африкадаги Россия таъсирини янада кучайтиришга йўл очиб берувчи стратегик қадам ташлади. У Чад ва Судан чегараси яқинида жойлашган Маатен ал-Сарра ҳаво базасини Россия кучлари назоратига топширди.
Жанубий Кореяда давлат тўнтаришига уриниш ва ҳокимият ваколатини суиистеъмол қилиш айбловлари билан вақтинчалик лавозимидан четлатилган президент Юн Сук Ёл расман ҳибсга олинди. Юннинг тарафдорлари Сеул Ғарбий округ суди биносига бостириб кириб, полиция билан тўқнашувлар содир этди. Намойишчилар бинога зарар етказиб, хавфсизлик ходимларига ўт ўчириш воситаларини пуркашди.
Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ўзи бошчилигидаги “Яҳудий кучи” партияси билан биргаликда вазирлар маҳкамасини тарк этишини эълон қилди. У аввалдан огоҳлантириб, ушбу сулҳ амалга оширилса, ҳукуматдан чиқишини маълум қилган эди.
19 январь куни Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режими кучга кирди. ҲАМАС 3 асирни, Исроил 90 фаластинликни озод қилди. Сулҳ белгиланганидан 1 соат кечикиб кучга кирди ва бу соатда Исроил бомбардимонларидан 10 фаластинлик ҳалок бўлди.
Эрон пойтахтидаги Олий суд биноси олдида юз берган қуролли ҳужум оқибатида икки судя — Али Разини ва Муҳаммад Мокисеҳ ҳалок бўлди, яна бир судя яраланди. Номаълум шахс судяларга қурол билан ҳужум қилган ва ҳодисадан сўнг ўз жонига қасд қилган.
Ғазо секторидаги барча биноларнинг камида 60 фоизи вайрон қилинган, кўпгина маҳаллалар аллақачон портлатилиб, канализация ва электр таъминоти сингари урушдан аввалги мавжуд тизимлар ҳам бутунлай ишдан чиқарилган бўлса. Маълумотларга кўра, Ғазодаги 42 миллион тонна чиқиндиларни тозалаш учун камида ўн йил керак бўлади.
Исроил қамоқхона хизмати Ғазо сектори бўйича ўт очишни тўхтатиш келишуви ортидан озод қилинаётган фаластинликларнинг озодликка чиқишини нишонлашга йўл қўймасликка қарор қилди. Шунингдек, Қизил Хоч автобусларидан фойдаланишга чекловлар жорий этилди.