Мексика ҳукумати АҚШдаги беш миллион ноқонуний мексикалик муҳожирларни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқди. Дональд Трамп ваъда қилган АҚШ тарихидаги “энг йирик депортация операцияси”га тайёргарлик доирасида ҳукумат 2600 дан ортиқ адвокат ва 2200 консуллик ходимини сафарбар қилди. Шунингдек, чегараолди шаҳарларда вақтинчалик бошпаналар қурди.
2024 йилда Россия ҳудудлари орасида жиноятчиликнинг энг паст даражаси Чеченистон, Ингушетия ва Доғистонда кузатилди. Жумладан, Чеченистонда ўтган йили ҳар 10 минг аҳолига атиги 17 жиноят тўғри келган. Таққослаш учун, мамлакат миқёсида бу кўрсаткич ўртача 131 тани ташкил этади.
Италияда ўта ўнгчи «Лига» партияси жамоат жойларида юзни беркитувчи либос қисми – ниқобни тақиқлаш таклифини илгари сурди. Ушбу тақиқ бузилган тақдирда 30 минг еврогача жарима ёки икки йилгача қамоқ жазоси жорий этиш таклиф этилмоқда.
Нигерияда бензовоз ағдарилиши натижасида 60 тонна ёқилғи ерга тўкилди. Уни йиғиш учун оломон тўпланган вақтда портлаш рўй берди ва камида 86 киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг камида 80 нафари оммавий қабрга кўмилди. Октябрда ҳам худди шундай ҳолатда 180 дан ортиқ одам ўлганди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазодаги сулҳнинг давом этишига ишончи комил эмаслигини айтиб, "Бу бизнинг урушимиз эмас. Бу уларнинг уруши", - деди.
АҚШ президентилиги лавозимига киришган Доналд Трамп инаугурация маросимида аввалги ҳукуматни танқид қилиб, Американинг янги олтин асри бошланганини таъкидлади. У фақат икки: эркак ва аёл жинсини мустаҳкамлашга ваъда берди. Трамп нутқидан асосий иқтибослар.
Туркиядан депортация қилинган машҳур эронлик репер Таталу (Эмир Ҳусейин Мақсудлу) Эронда Муҳаммад (а.с) пайғамбарни ҳақорат қилишда айбдор деб топилиб, ўлим жазосига ҳукум қилинди. Бироқ бу қарор ҳали якуний эмас, апелляция орқали қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Таиландда иммиграция ҳибсхонасида сақланаётган бир гуруҳ уйғур муҳожирлар Хитойга депортация қилиниши мумкинлигидан қўрқиб, бир неча кундан бери очлик эълон қилишмоқда. Маҳкумлар ҳибсхонада оғир шароитларда сақланмоқда: ташқари билан алоқа чекланган, тиббий ёрдам деярли йўқ.
Исроил Ғазо секторида олиб борган 470 кунлик босқинчилик ва қирғинбарот урушидан сўнг 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Доналд Трамп иккинчи марта АҚШнинг 47-президенти сифатида расман иш бошлайди. Трампнинг аввалги президентлик даврида мусулмон жамоалари билан боғлиқ бир қанча баҳсли қарор ва баёнотлари танқидларга сабаб бўлган. Жумладан, у 2017 йилда Етти давлат (Эрон, Ироқ, Ливия, Сомали, Судан, Сурия, Яман) фуқароларига Америкага киришни чекловчи фармонни имзолаган.