Суриянинг собиқ раҳбари уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар, қотилликларга шерикликда ва армия томонидан тинч аҳолига қарши қасддан ҳужум уюштирганликда айбланмоқда
Афғонистон адлия вазири Абдулҳаким Шери мамлакатда шариат ҳукмларининг жорий этилишига қарши Ғарб ҳукуматларининг танқидларига жавоб берар экан, “Мақсадимиз дунёни рози қилиш эмас, шариатни татбиқ этиш”, деди.
ҲАМАС ҳаракати Москвага Ғазодаги гаровга олинган Россия фуқаролигига эга Александр Труфановни озод қилишга қатъий ваъда берди. РФнинг Исроилдаги элчиси Труфанов Ғазода асирликда бўлган ягона россиялик эканлигини таъкидлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, Индонезиянинг Ява оролида кучли ёғингарчилик туфайли юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 16 киши ҳалок бўлган, 8 киши эса бедарак йўқолган.
Сурия 2019 йилда Башар Асад даврида имзоланган Тартус портини Россиянинг «Стройтрансгаз» компаниясига 49 йилга ижарага бериш тўғрисидаги шартномани бекор қилди. Порт фаолиятидан олинган барча даромадлар Сурия давлати манфаатлари йўлида фойдаланилади.
Тел-Авивда 30 ёшли марокашлик эркак яҳудийларга пичоқ билан ҳужум қилиб, бир нечтасини, жумладан, Ғазодаги урушда қатнашган аскарни яралади. Ҳужум қилган марокашлик ҳодиса жойида ўлдирилган.
“Толибон” 20 йил муқаддам Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятида ўғирлаб кетилган ва Калифорнияда умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Хон Муҳаммад америкалик асирлар эвазига озодликка чиққанини маълум қилди. Ҳаракат унинг озод қилинишида ёрдам бергани учун Қатарга миннатдорчилик билдирди.
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар.
Тожикистон шимолидаги Сўғд вилоятининг Айний туманида жойлашган Фон-Ягноб кўмир конида ўпирилиш оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Ҳодисага хавфсизлик қоидаларининг бузилиши ёки ҳудуддаги тоғ жинсларининг беқарорлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин.
АҚШ президенти Дональд Трамп инаугурация маросимидан сўнг 200 дан ортиқ фармонни имзолади. Улар орасида АҚШнинг барча ташқи дастурларини, шу жумладан Украинага ҳам, 90 кунга тўхтатиш, , ЖССТ ва Париж иқлим келишувларидан чиқиш, федерал ҳукумат фақат иккита ўзгармас жинс - эркак ва аёлни тан олишини кўзда тутувчи ҳужжатлар бор.