Атиги бир неча соат ичида ёнғин Лос-Анжелеснинг Итон туманини кулга айлантирган даҳшатли ёнғиннинг учдан икки қисми даражасида катталашган.
Қўшма Штатларда ноқонуний иммиграциянинг олдини олиш учун ўғирлик ва талончилик каби турли сабаблар билан айбланган тартибсиз муҳожирларнинг ҳибсга олинишини талаб қилувчи қонун лойиҳаси қабул қилинди. Қонун чегарадаги ноқонуний муҳожирларга қарши чораларни кучайтиришга қаратилган бўлиб, чегарачиларга айрим муҳожирларни суд қарорисиз ҳибсга олиш имконини беради.
Ғазо муниципалитетлари иттифоқи раҳбари Яҳё ас-Сарраж 470 кун давом этган Исроил ҳужуми оқибатларини бартараф этиш мақсадида “Ғазони қайта қуриш ва барқарор ривожлантириш” ташаббусини эълон қилди. Ташаббус инфратузилмани тиклаш, иқтисодий ривожланиш ва жамият иштирокини оширишга қаратилган. Исроил ҳужумлари Ғазо инфратузилмасининг 88 фоизини вайрон қилган.
Лос-Анжелес ва унинг атрофида 16 кундан бери давом этаётган ўрмон ёнғинлари натижасида қурбонлар сони 28 кишига етди. Бу ҳақда Лос-Анжелес тиббий экспертизаси бошқармаси маълум қилди.
Украинанинг Исроилдаги элчихонаси маълум қилишича, Тел-Авив Ғазо ва Ливанда қўлга киритилган Россияда ишлаб чиқарилган қуролларни Украина ҳукуматига топшириш ташаббусини кўриб чиқмоқда.
Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим Давос Иқтисодий Форумида Хитой билан ҳудудий келишмовчиликларга қарамай, яхши қўшничилик муносабатларини сақлаш муҳимлигини қайд этди. Эслатиб ўтамиз, Жанубий Хитой денгизида Пекиннинг даъволари туфайли Малайзия, Вьетнам, Филиппин ва Бруней ўртасида чегара тортишувлари давом этмоқда.
Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, хорижликлар Россия фуқароларига нисбатан икки баробар кам жиноят содир этган. Шунингдек, 2024 йил натижаларига кўра, жиноятчиликнинг энг паст даражаси Чеченистон, Ингушетия ва Доғистонда қайд этилди.
«Толибон » Дональд Трампнинг қарийб етти миллиард долларлик Америка қуролларини қайтариш ҳақидаги чақириғини рад этди. Аксинча Афғонистон муваққат ҳукумати «ИШИД-Хуросон» гуруҳи билан курашиш учун АҚШдан янада замонавийроқ қуроллар беришини сўраган. Қайд этилишича, АҚШ қўшинлари Афғонистонда 20 йилдан кўпроқ вақт самарасиз жанг қилган. Зудлик билан чиқиб кетишга тўғри келганида эса 7 миллиард АҚШ долларидан кўпроқ қийматдаги ҳарбий жиҳозларини олиб кетолмаган.
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар.
АҚШнинг 22 штати президент Дональд Трампнинг лавозимга ўтириши билан имзолаган ота ёки онаси ноқонуний муҳожир бўлган болаларга Америка фуқаролигини беришни бекор қилиш ҳақидаги фармонига қарши судга шикоят киритди. Калифорния бош прокурори Трампнинг фармонини конституция ва Америка қадриятларига зид деб атади.