Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Украинанинг Исроилдан Россияда ишлаб чиқарилган қуролларни топшириши ҳақидаги баёнотларини асоссиз деб атади. Бироқ, Украина элчиси Исроилнинг ушбу таклифини қўллаб-қувватлаганини айтган эди.
Ҳусийлар томонидан қўлга олинган Galaxy Leader юк кемаси экипажини озод қилди. Экипаж аъзоларининг озод қилинишига Уммоннинг воситачилиги сабаб бўлган. Маълумотларга кўра, 25 нафар денгизчи Болгария, Мексика, Руминия, Украина ва Филиппин фуқаролари бўлган.
Саудия Арабистони Бош Кўнгилочар Бошқармаси президенти Турки Ал Шайх ижтимоий тармоқ орқали жаҳонга машҳур бастакор Ҳанс Зиммер билан ҳамкорлик ҳақидаги муҳим янгиликни эълон қилди. Унинг маълум қилишича, Ҳанс Зиммер мамлакатнинг давлат мадҳиясини қайта басталайди.
Исроил 2024 йил май ойида ўлдирилган деб даъво қилган ҲАМАС ҳарбий қўмондони Ҳусайн Файёд тирик эканлиги маълум бўлди. Фаластиннинг "Араб48" нашри хабар беришича, у яқинда ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода кўриниш берган.
Сўнгги икки йилда Покистоннинг Синд вилоятидаги қамоқхоналардан 4200 дан ортиқ афғон маҳбуслари озод этилди. Маҳбуслар орасида ҳужжатлар йўқлиги сабабли ҳибсга олинган аёллар ва болалар ҳам бор. Бош консул Абдул Жаббор Таҳарийнинг маълумотларига кўра, барча маҳбуслар Афғонистон ҳукумати ҳисобидан мамлакатга депортация қилинган.
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон АҚШ президенти билан телефон орқали суҳбатда икки мамлакат ўртасидаги савдо ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш режаларини муҳокама қилди. Шаҳзода келгусида 600 миллиард долларгача инвестиция киритишни ваъда қилди.
Швейцария прокуратураси Исроил президенти Исаак Герцогга қарши “Ғазо секторида геноцидга чақириш”да айбланган бир неча даъволарни кўриб чиқмоқда. Исроил айбловларни рад этмоқда, уларга кўра, ҲАМАС жангчилари тинч аҳолини тирик қалқон сифатида ишлатган.
АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳусийлар гуруҳини террорчи ташкилот сифатида тан олиш ҳақидаги фармонни имзолади. 2021 йилда Байден маъмурияти Ҳусийларни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарган эди. Аммо уларнинг Исроилга қарши ҳаракатлари туфайли гуруҳ қайтадан "глобал террорчи ташкилотлар" рўйхатига киритилди.
Марокаш ва Исроил ўртасидаги ҳамкорлик янада чуқурлашмоқда. Марокаш Heron дронларини сотиб олди ва уларни ишлаб чиқарадиган завод қурилишини эълон қилди. 2024 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 53,2 миллион долларга етган.
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар.