Эрон президенти Масуд Пезешкяннинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида Душанбе шаҳрида инвестициялар ва туризм бўйича Тожикистон-Эрон конференцияси ўтказилмоқда.

Ташриф 15 январдан 17 январгача мўлжалланган бўлиб, унда юқори даражадаги учрашувлар, ҳамкорлик битимларининг имзоланиши ва бизнес ҳамда илмий-адабий тадбирлар режалаштирилган.

Эрон делегацияси таркибида 120 дан ортиқ тадбиркор, шу жумладан, маданий мерос вазири Ризо Солиҳи Амирий ва Савдо ва саноат бошқармаси раҳбари Самад Ҳасанзода бор.

Тадбирларда икки давлатнинг турли соҳалар бўйича юқори лавозимли амалдорлари қатнашмоқда. Анжуманда қўшма ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бир неча ҳужжатларни имзолаш кутилмоқда.

Пезешкян Душанбедаги ташрифини Сомоний ҳайкали пойига гул қўйиш маросими билан бошлади. Шунингдек, президент Имомали Раҳмон билан олий даражадаги музокаралар олиб борилиши ва икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги битимлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Ташриф Эрон ва Тожикистон ўртасидаги иқтисодий, маданий ва туризм алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Мавзуга алоқадор