Исроил халқаро ташвиқот учун 150 миллион доллар ажратмоқчи
Исроил парламенти (Кнессет) мамлакатнинг халқаро миқёсдаги тасвирини яхшилаш мақсадида тарғибот бюджетига қўшимча 150 миллион доллар ажратиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Кнессет матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур маблағлар асосан қуйидаги йўналишларда сарфланиши режалаштирилган:
Ғазодаги урушга нисбатан халқаро салбий муносабатни юмшатиш.
Ғарб мамлакатларида Исроил армиясига қарши чақириқларни антисемитизм сифатида кўрсатиш.
Европа ва АҚШда исломофобия ва ўнг қанот кайфиятларини тарғиб қилиш.
Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саъар бу маблағларни мамлакат манфаатларини ҳимоя қилиш учун муҳим сармоя сифатида баҳолади.
"Исроилнинг халқаро майдондаги позициясига таъсир қиладиган тарғибот ҳаракатлари ўнлаб йиллар давомида етарли манбалардан маҳрум бўлган. Бу маблағлар мамлакатимизнинг дунёдаги обрўсини мустаҳкамлашга ёрдам беради", деди у.
Бу қарор, айниқса, Ғазо уруши билан боғлиқ халқаро танқидларга қарши йўналтирилган. Исроилнинг янги медиа стратегияси, шунингдек, Ғарб мамлакатларидаги иқтисодий санкцияларни тўхтатишга қаратилган.













