Эрон пойтахти Теҳронда 272 та давлат муассасасида табиий газ таъминоти энергия тежаш қоидаларига риоя қилинмагани сабабли тўхтатилди. Давлат идоралари биноларда ҳароратни 18 даражадан оширмаслиги керак.

Иш куни тугашидан бир соат олдин қозонхоналар ва иситиш тизимлари ўчирилиши шарт. Энергия тежаш қоидаларига риоя қилмаган 272 та муассаса аниқланган. Табиий газ етказиб бериш ушбу муассасаларда тўхтатилди.

Эрон миллий газ компанияси аҳолидан “2 даража камроқ” акциясида иштирок этишни сўради. Акциянинг мақсади – газ таъминотини барқарор сақлаш ва бутун мамлакат бўйлаб энергия манбасидан баробар фойдаланишни таъминлаш.

Энергия тежаш чоралари нафақат табиий газдан оқилона фойдаланишни таъминлайди, балки қишнинг совуқ кунларида таъминотда узилишларни олдини олишга ҳам қаратилган. Эрон ҳукумати аҳолини ушбу ташаббусларга ҳурмат билан ёндошишга чақиради.

Мавзуга алоқадор