Расмий Боку Озарбайжон ҳаво йўллари лайнери ҳалокатига Россия ракетаси сабаб бўлганини тасдиқлади. Дастлабки тергов маълумотларига кўра, Ақтаудаги фожиага Россиянинг Грозний узра учган ракетаси сабаб бўлган.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 447 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Украина шарқида Россия армияси босқинчилик ҳаракатларини давом эттираётган бир пайтда, Киев фронтда кадрлар танқислигига дуч келмоқда. Маълумотларга кўра, уруш бошланганидан буён Украина армиясининг йўқотишлари катта бўлган. Жумладан, 80 минг аскар қурбон бўлгани, 400 минг ҳарбий хизматчи жароҳат туфайли сафни тарк этгани айтилмоқда.
Расмий Кобул маълумотларига кўра, Афғонистоннинг Пактика вилоятига қилинган ҳужум натижасида 46 киши ҳалок бўлган. Хабарга кўра, ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.
Россияда мигрантларнинг меҳнат фаолиятини чеклашга қаратилган қонун лойиҳаси таклиф этилди. Унга кўра, хорижий фуқаролар бир иш берувчида ишлашлари шарт бўлади ва бир вақтнинг ўзида бир нечта касбда ишлаш имкониятидан маҳрум бўладилар.
Норасмий саммитда МДҲ давлатлари раҳбарлари янги йўналишлар — муҳандислик мактаблари ташкил этиш, интернет технологиялари, катта маълумотлар, креатив иқтисодиёт, яшил энергетика, тинч атом, шунингдек, умумий таҳдид ва хатарларга қарши курашдаги ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилди.
Янги йил байрамларидан кейин Грознийдаги тармоқнинг ягона гипермаркети ёпилади. Ушбу тармоқ дўконида кунига 2 соат меҳмонлар ва номусулмонларга спиртли ичимликлар сотилаётган эди.
Жанубий Корея аҳолисининг 65 ёш ва ундан катта ёшдаги қисмининг улуши умумий аҳолининг 20 фоизидан ошгани сабабли мамлакат расман "жуда қадимий жамият" мақомига киритилди. Шунингдек, Жанубий Корея дунёдаги туғилиш даражаси энг паст бўлган мамлакатлардан бири бўлиб қолмоқда.
Суриянинг амалдаги раҳбари Аҳмад ал-Шара мамлакатдаги мухолифатчи қуролли гуруҳларнинг ўз қуролли кучларини тарқатишга ва уларни ягона миллий армияга бирлаштиришга келишиб олганини эълон қилди. Ҳокимият мухолиф ҳудудларни бирлаштириш ва давлатнинг яхлитлигини сақлаб қолиш учун барча кучларни сафарбар этишни режалаштирмоқда.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 446 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.