Босқинчилар Хон Юнисга, Ғазо марказига, Дайр ал-Балоҳга, Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. 24 соат ичида 21 киши вафот этди. Уруш бошланганидан буён 45338 киши шаҳид бўлди.

▪️Босқинчилар 400 киши ётган Камол Адван касалхонасига тўртинчи кундир зарба беришмоқда. Касалхона яқинида портловчи моддалар билан тўлдирилган 3 та робот портлатилган.

▪️Фашистлар анклав шарқидаги Ғазо фуқаролик мудофааси марказини бомбардимон қилишди. 2 нафар қутқарувчи ва 1 нафар бола ҳалок бўлган.

▪️Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Босқинчилар Камал Адван, Ал-Ауда ва Индонезия касалхоналарига ҳужумларини кучайтирдилар. Беморлар ва шифохона ходимларига эвакуация қилиш буюрилди.

▪️Ҳусийлар: Биз Фаластин-2 гипертовушли баллистик ракетаси билан Яфадаги ишғолнинг ҳарбий объектларига ҳужум қилдик. Операция ўз мақсадларига муваффақиятли эришди.

▪️Оммавий ишғол: Яман миллионлаб кўчманчиларни бомба бошпаналарида яширинишга мажбур қилмоқда. 200 нуқтада сиреналар янгради, 9 нафар кўчманчи жароҳат олди. Аэропорт фалаж ҳолатида.

▪️Ҳусийлар: Биз америкаликларни огоҳлантирамизки, агар улар Яманга ҳужум қилсалар, ҳар қандай қизил чизиқларга эътибор бермай, уларнинг Яқин Шарқдаги манфаатларига ҳужум қиламиз. Ё Исроилнинг Ғазо ва Яманга ҳужумлари тўхтатилади ёки биз ўз хабаримизни етказиш учун Американинг муҳим нишонларига зарба берамиз.

▪️Ғарбий Соҳилда, Тулкармда босқинчилар 9 киши, жумладан, бир аёлни ўлдирди, 6 кишини яралади. Ал-Халилда 4 фаластинлик яраланди.

▪️Бугун Фаластин маъмуриятининг Ғарбий Соҳилдаги Женин лагеридаги амалиётларининг 20-куни. Бу вақт ичида мухторият кучлари 5 фаластинликни ўлдирди.

▪️Ливан БМТ Хавфсизлик Кенгашига Исроилни сулҳ битимини бузганликда айблаб, устидан шикоят қилди. 27 ноябрдан 22 декабргача босқинчилар 816 та зарба беришди. Ўша кечаси ишғол самолётлари Ливаннинг Бекаа водийсига ҳужум қилди.

Мавзуга алоқадор