Ижтимоий тармоқларда Исроилга хайрихоҳ позицияни тарғиб қилиш учун яратилган FactFinderAI номли сунъий интеллект бот тўсатдан Исроилни танқид қилиб, қарама-қарши фикрларни тарқата бошлади.
Босқинчи исроил тез орада Ғазодаги ҳарбий ҳаракатларини бошлайди. Бу ҳақда террор давлатининг молия вазири Безалел Смотрич айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, Трамп Исроилнинг урушга қайтишига халақит бермоқчи эмас.
Араб ёшлари оила қуришга бўлган қизиқишни сўнгги йилларда пасайтирган. Бунинг асосий сабаблари иқтисодий ва сиёсий беқарорлик, миграция, фуқаролар уруши ва жамиятдаги табақаланишнинг кучайишидир.
АҚШ президенти Дональд Трамп Кубадаги Гуантанамо ҳарбий-денгиз базасини мамлакатда ноқонуний бўлиб турган «алоҳида муҳим хорижлик жиноятчилар»ни сақлаш учун кенгайтириш ҳақида фармон имзолади. Унинг айтишича, бу марказ 30 минг нафаргача муҳожирни қабул қила олади.
Франция Чад пойтахти Энжеминадаги Аджи Коссей базасини Чад армиясига топшириб, бу давлатдаги ҳарбий иштирокига тўлиқ чек қўйди.
Сўнгги уч йил ичида 95 мингдан ортиқ россиялик яҳудий репатриант сифатида Исроилга ҳижрат қилди. Бу СССР парчаланганидан кейинги энг йирик кўчиш тўлқини бўлди. Исроил статистика агентлиги маълумотларига кўра, ҳар ой 2,7 минг россиялик Исроил фуқаролигини олмоқда.
ҲАМАСнинг қуролли қаноти – Иззаддин ал-Қассам бригадалари матбуот котиби Абу Убайда ташкилот етакчиси Муҳаммад ад-Дайф ва бир неча раҳбарларнинг ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Британия Кипрдаги ҳарбий ҳаво базаларидан фойдаланиб, Исроилнинг Ғазога ҳужуми давомида 450 дан ортиқ разведка парвозларини амалга оширгани маълум бўлди. Бу парвозлар, шу жумладан, яқиндаги ўт очишни тўхтатишдан кейин ҳам давом этмоқда.
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўлиб ўтган Кумбҳа Мела диний фестивалидаги тиқилинч оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлди. Дунёдаги энг йирик фестивалда 400 миллион киши иштирок этиши кутилганди. Тиқилинч оқибатида 60 киши жароҳатланган.
Исроил ҲАМАС асирлигидан гаровга олинганларни қайтариш жараёнига норозилик билдириб, фаластинлик маҳбусларни озод қилишни тўхтатди.