Сўнгги уч йил ичида 95 мингдан ортиқ россиялик яҳудий репатриант сифатида Исроилга ҳижрат қилди. Бу СССР парчаланганидан кейинги энг йирик кўчиш тўлқини бўлди.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху идорасининг маслаҳатчиси Дмитрий Генделман бу ҳақда РИА Новостига маълум қилди.

Расмий маълумотларга кўра, 2022 йил бошидан бери 145 минг киши Исроил фуқаролигини олган, шундан деярли 65 фоизи россияликлар.

Исроил статистика агентлиги маълумотларига кўра, ҳар ой 2,7 минг россиялик Исроил фуқаролигини олмоқда. Бу 2010 йилларда бир йилда кўчиб кетган россияликлар сонига тенг.

Бу кўрсаткич 1989-1991 йилларда СССРдан 120 минг киши репатриация қилган ҳолатга ўхшаш.

The Bell нашри маълумотига кўра, Россия-Украина уруши бошланганидан бери (2022 йил 24 февралдан) 650 мингга яқин россиялик мамлакатни тарк этган.

Энг кўп россияликлар қабул қилган давлатлар:

Арманистон – 110 минг

Қозоғистон – 80 минг

Грузия – 73,6 минг

АҚШ – 48 минг

Европа ва Америка мамлакатларида ҳам кўчиб кетган россияликлар сони ортмоқда. 

Германия – 36 минг

Сербия – 30 минг

Туркия – 28,3 минг

Испания – 16,4 минг

Нидерландия – 11,6 минг

Канада – 11,3 минг

Аргентина – 11 минг

Россия статистика қўмитаси (Росстат) маълумотларига кўра, сўнгги 20 йил ичида 2 миллионга яқин россиялик мамлакатни тарк этган.

The Economist нашри ҳозирги муҳожирлик тўлқинини 1920-йилларда болшевиклардан қочганлар оқимига тенглаштирмоқда.

Мавзуга алоқадор