Британия Ғазо устида 450 дан ортиқ разведка парвозларини амалга оширди
Британия Кипрдаги ҳарбий ҳаво базаларидан фойдаланиб, Исроилнинг Ғазога ҳужуми давомида 450 дан ортиқ разведка парвозларини амалга оширгани маълум бўлди. Бу парвозлар, шу жумладан, яқиндаги ўт очишни тўхтатишдан кейинги даврни ҳам ўз ичига олади.
Фаластин ҳуқуқ ҳимоячилари ва халқаро кузатувчиларнинг таъкидлашича, Британиянинг бундай ҳаракатлари Исроил армиясига ҳарбий разведка маълумотлари тақдим этиш ва унинг фаол ҳарбий амалиётларини қўллаб-қувватлаш маъносини англатади.
Бу эса Британия ҳукуматини Фаластин халқига қарши уруш жиноятларига шерик қилишини ва босиб олинган Фаластин ҳудудларида давом этаётган этник тозалашга ҳисса қўшишини кўрсатади.
Ҳуқуқ фаоллари ва сиёсий таҳлилчилар Британияни Исроилга нисбатан иқтисодий, ҳарбий ва дипломатик санкциялар жорий этишга, шунингдек, Кипрдаги ҳарбий операцияларни дарҳол тўхтатишга чақирмоқда.













