Россия армияси сўнгги ҳафта ичида Украина ҳудудига 50 га яқин ракета, 660 та дрон ва 760 дан ортиқ ҳаво бомбалари билан ҳужум қилди. Натижада, Суми, Харков ва Полтава шаҳарларига катта зарар етди. Бу ҳужумларда 15 киши, жумладан, тўрт нафар ёш бола ҳалок бўлди. Зеленский Ғарбдан ёрдам сўради.
Кипр ҳукумати теракт содир этилиши ҳақидаги хабарлардан сўнг, Исроилнинг Моссад ва Шин Бет разведка агентларини Пафос ва Ларнака аэропортларига жойлаштириш ҳақидаги талабини қабул қилди.
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар.
ҲАМАС 183 нафар фаластинлик маҳбус озод қилинишини маълум қилди. Улар орасида 18 нафар умрбод қамоқ жазосига, 54 нафар оғир қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар ва 111 нафар 2023 йил 7 октябрдан сўнг ҳибсга олинган фаластинликлар бор.
Фламан минтақасидаги университетлар инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилишига алоқадор Исроил муассасалари билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилди. Баёнотда 6 мингдан ортиқ профессор, ходим ва талабанинг Исроил билан академик ҳамкорликни тугатиши маълум қилинган.
Владивосток суди Ғазо секторидаги Исроил армиясининг ҳаракатларини очиқ қўллаб-қувватлаган россиялик фуқарони 5 кунлик маъмурий ҳибсга ҳукм қилди. Суд уни миллий ва диний адоват қўзғатишда айбдор деб топди.
Ироқ жанубида шиа зиёратчиларни олиб кетаётган автобус автомобил билан тўқнашиб кетди. Ҳодиса натижасида етти киши ҳалок бўлиб, 40 дан ортиқ одам жароҳат олган.
Исроил Ливан билан тузилган келишувни бузди. Исроил армияси Ливан шарқидаги Беқа водийсида "Ҳизбуллоҳ"га қарши ҳаво ҳужумлари амалга оширди. Маълумотга кўра, зарбалар ер ости ҳарбий инфратузилмаси ва қурол ташиш йўлларига қаратилган.
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар.
АҚШ Фуқаро авиацияси федерал бошқармасига кўра, авиаҳалокатга аэропортда диспетчер етишмаслиги сабаб бўлган. Шунингдек, Black Hawk вертолёти 91 метр баландликка чиқиб кетган, қоидага кўра 61 метрдан ошмаслиги керак эди.