Владивосток суди Ғазо секторидаги Исроил армиясининг ҳаракатларини очиқ қўллаб-қувватлаган россиялик фуқарони 5 кунлик маъмурий ҳибсга ҳукм қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Россиянинг терроризмга қарши кураш комиссияси маълумотига кўра, ушбу шахс ижтимоий тармоқларда Ғазо секторидаги можарони муҳокама қилиш чоғида Исроил ҳарбийларини қатъий қўллаб-қувватлаган.

Суд уни миллий ва диний адоват қўзғатишда айбдор деб топди ва Владивостокдаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирди.

2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлари давомида:

47 000 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган,

110 000 дан зиёд киши жароҳатланган,

10 000 га яқин одам бедарак йўқолган.

Исроил томони эса 1 500 га яқин аскар ва фуқаросини йўқотганини билдирган.

Россия президенти Владимир Путин Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини кескин танқид қилиб, уларни тинч аҳолига қарши қирғин сифатида баҳолаган. Шунингдек, у Фаластин халқига нисбатан тарихий адолатсизликни тузатишга чақирган.

Мавзуга алоқадор