Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трамп ўртасида эҳтимолий учрашув ўтказиш жойи сифатида Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) кўриб чиқилмоқда. Таъкидланишича, ушбу икки давлат Халқаро жиноий суд аъзоси эмас, яъни улар Путинни ҳибсга олиш бўйича ордер талабларини бажариш мажбуриятини олмаган.
АҚШ президенти Дональд Трамп ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш жараёнини тезлаштириш мақсадида 1798 йилда қабул қилинган "Чет эллик душманлар тўғрисида"ги қонунни қўллашни режалаштирмоқда. Бу эса иммиграция судларини четлаб ўтиш ва депортация жараёнларини тезлаштириш имконини беради.
АҚШ президенти Дональд Трамп ҳокимият тепасига келгач, қатор ўзгаришларга қўл урди. Мамлакатни иҳоталаш, “келгинди”ларни ўз юртига қайтариб юбориш, қўшнилар билан ёпиқ муносабатлар ўрнатиш ёки уларни ўзига қўшиб олиш билан таҳдид қилиш, маҳсулотларга солиқлар жорий этиш шулар жумласидан.
АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий Африка Республикасида ер-мулкларни мусодара қилиш ва айрим тоифадаги одамларга нисбатан ёмон муносабатлар туфайли ушбу мамлакатга барча молиявий ёрдамни тўхтатишини маълум қилди. Унинг иддаосига кўра, мамлакатда инсон ҳуқуқлари бузилмоқда.
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяхунинг рафиқаси Сара Нетаньяху суд жараёнига аралашиш ва муҳим гувоҳларга қарши кампания ташкиллаштиришда гумонланмоқда.
Туркия ва Сурия ўртасида ҳарбий ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Анқара Сурияда икки ҳарбий база қуришни режалаштирмоқда. Маълумотларга кўра, ушбу битим доирасида ҳарбий аэродромлар барпо этилиб, уларда 50 та Ф-16 қирувчи самолёти жойлаштирилади. Исроил эса Жўлон тепаликларида буфер зона яратиш мақсадида ўз ҳарбий базаларини қуришни давом эттирмоқда.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху АҚШ президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан Вашингтонга келди. Учрашувда асосий мавзулар Ғазодаги вазият, маҳбуслар масаласи ва Эроннинг минтақадаги таъсири ҳақида бўлиши кутилмоқда.
Британиянинг Манчестер шаҳрида Қуръонни ёқиб юборган 47 ёшли эркак ҳибсга олинди. Ҳодиса Glade of Light ёдгорлиги яқинида содир бўлган. Жиноятчи Қуръон саҳифаларини йиртиб ташлаб, бирма-бир ёққан ва бу ҳаракатини ижтимоий тармоқларда жонли эфир орқали намойиш этган.
Сурия президенти Аҳмад ал-Шара илк хорижий ташрифини Саудия Арабистонига амалга оширди, Ар-Риёдда уни валиаҳд шаҳзодаси кутиб олди.