Швециянинг Эребру шаҳридаги Рисбергска ўрта мактаби кампусида қуролли ҳужум содир бўлди. Ҳужумчи автоматик қурол билан 10 кишини ўлдирган. Маълум қилинишича, ҳодиса террористик мақсадда амалга оширилмаган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4 февраль куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга келди. Ташрифнинг асосий тадбирлари 5 февраль куни бўлиб ўтади.
Ушбу қарор Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви доирасида қабул қилинган. Келишувга мувофиқ, Фаластинни тарк этиши шарт бўлган маҳбуслар Туркияга жўнатилади. Исроил қамоқхоналарида минглаб фаластинликлар сақланаётган бўлиб, айримлари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Уларнинг бир қисми озод этилади, лекин қайтиш ҳуқуқисиз Фаластиндан чиқариб юборилади.
Оқ уй Америка Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) томонидан маблағлар қаерга ва қандай мақсадларда сарфлангани ҳақида ҳисобот эълон қилди. Айтилишича, Ирландияда ЛГБТ тарғиботига қаратилган мусиқий фильмга 70 000 доллар хайрия қилинган.
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар.
Австрия фуқароси Бернер Леонард Туркиянинг Кайсери вилояти муфтийлигида ўтказилган махсус маросимда Исломни қабул қилди ва янги "Муса Билаледдин" исмини олди.
Конгонинг шарқида жойлашган Гома шаҳрида исёнчилар ва ҳукумат кучлари ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида 900 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 3000 дан зиёд инсон яраланди. Қизил Хоч ходимлари қурбонларнинг жасадларини йиғишда давом этмоқда, бироқ қурбонлар сони кўплигидан кўчаларда ўликлар ҳали ҳам ётибди.
Тожикистонда Жазони ижро этиш бош бошқармасига қарашли 3/2-сонли ахлоқ тузатиш муассасасида маҳкумлар қўриқчиларга ҳужум қилди. Расмий маълумотларга кўра, 9 нафар маҳкум қўлбола қуроллар билан муассаса ходимларига ҳужум қилган. Натижада, уч нафар қўриқчи оғир жароҳатланган.
Толибон расмийси АҚШ Афғонистондан шарманда бўлиб чиқиб кетганини, қолдирилган қуроллар эса “уруш ўлжаси” сифатида тортиб олинганини таъкидлади. Трамп аввалроқ Байден маъмуриятини Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш жараёнида "стратегик хатога" йўл қўйганликда айблаб, Толибонга катта миқдордаги ҳарбий техника ва қурол-яроғ қолдирганини танқид қилган эди. У Афғонистонда қолдирилган қуролларни йўқ қилиш ёки қайтариб беришни талаб қилган.
Фаластин маъмурияти Ғазо устидан назоратни қўлга киритиш учун ҲАМАСга қарши ҳаракат қилишга тайёр эканини Қўшма Штатларга маълум қилди. Ғазо секторини АҚШ фуқароси ва Фаластин маъмурияти бош вазир ўринбосари Зиёд Абу Амр бошқариши режалаштирилган.