АҚШ президенти Дональд Трамп федерал маблағ олувчи таълим муассасаларида трансгендер аёлларнинг аёллар спорт мусобақаларида иштирок этишини тақиқловчи фармонни имзолади. Янги қоидаларга кўра, мактаб ёки университет трансгендер спортчиларни аёллар жамоаларида иштирок этишига йўл қўйса, у федерал маблағлардан маҳрум бўлади. Шунингдек, трансгендер спортчиларга аёллар кийиниш хоналарига кириш тақиқланади.
Сурия Ички ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари Муҳаммад ал-Шаар 2011 йилдан буён биринчи марта расмийларга таслим бўлди. У Башар Асад ҳукумати даврида ички ишлар вазири лавозимини эгаллаб, намойишларни куч билан бостириб келган. Собиқ вазир 2012 йилда икки суиқасдга учраган, жумладан, ички ишлар вазирлиги биносидаги портлашдан енгил жароҳат олган.
Швейцария Ғазода уруш жиноятларини содир этганликда гумон қилинган Исроил аскарига нисбатан жиноий иш қўзғатди. "Швейцариянинг халқаро ҳуқуқни қўллаб-қувватлаб, ҳарбий жиноятчиларга бошпана бермаслигини олқишлаймиз", дейилади аскарнинг устидан шикоят киритган Ҳинд Ражаб фонди баёнотида.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, 2022 йилда Россия босқини бошланганидан буён Украина Қуролли Кучлари 45 100 аскарини йўқотган. Шу давр ичида 390 минг ҳарбий жароҳатланган. Бироқ, Ғарб разведка хизматлари Украина армияси йўқотишларини 100 мингга яқин деб баҳоламоқда.
Трампнинг Фаластин аҳолисини кўчириб, Ғазони назорат қилиш қарори эътирозларга сабаб бўлди. Унинг бу баёноти Фаластин озодлик ҳаракати ҲАМАС томонидан кескин танқид қилинди. "Ҳеч бир давлатнинг ерларимизни босиб олишига, халқимиз устидан назорат ўрнатишига йўл қўймаймиз", дейилади ҲАМАС баёнотида.
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар.
Дональд Трамп Қўшма Штатларни БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши ва БМТнинг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам ишлари агентлиги (UNRWA) таркибидан чиқариш ҳақидаги фармонни имзолади. "БМТнинг олдингидай салоҳияти қолмади", дейди Трамп ҳужжатни изоҳлаб.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Малайзияда бўлиб турибди. Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокаралар бўлиб ўтмоқда. Музокаралар чоғида терроризм, радикализм ва исломофобияга қарши курашда ҳамкорликни кучайтириш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазо секторини назоратга олиш ва анклавни "тозалаш" ниятида эканлигини маълум қилди. Саудия Трампнинг баёнотига муносабат билдириб, фаластинликларнинг ҳуқуқларини поймол қилувчи ҳар қандай ҳаракатларни, жумладан, босиб олиш ва мажбуран кўчирилишини қоралашини маълум қилди.
Ўзбекистон ҳукумати Афғонистонда “Толибон” ҳокимиятни қўлга олган пайтда афғон учувчилари томонидан мамлакат ҳудудига олиб ўтилган ҳарбий техникаларнинг бир қисмини АҚШга қайтарди. Маълумотларга кўра, 2021 йил август ойида афғон ҳарбийлари 22 та самолёт ва 24 та вертолётни Ўзбекистонга олиб ўтган.