Москва вилоятининг Становоэ қишлоғи яқинида ҳайдовчи катта йўлга устки кийимсиз эмаклаб чиққан 11 ойлик чақалоқни қутқариб қолди. Унинг айтишича, совуқдан музлаб, йиғлаётган болани кўриб қолган ва дарҳол тўхтаб, уни иситишга ҳаракат қилган. Ҳайдовчига боланинг ота-онаси мукофот таклиф қилган, аммо у бу маблағни чақалоқнинг эҳтиёжларига сарфлаш яхшироқ эканини айтиб, рад этган.
АҚШ президенти Дональд Трамп Халқаро жиноий суд (ХЖС)га қарши санкциялар қўллаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу қарор ХЖСнинг Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазири Ёав Галлантни ҳибсга олиш ордери чиқаргани билан боғлиқ.
Исроил расман БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Гидеон Саар маълум қилди. Исроилнинг иддаосича, Кенгаш инсон ҳуқуқларини поймол қилувчи давлатларга ҳимоя бераётган бир пайтда, Исроилга қарши бир томонлама позицияни эгаллаб келмоқда.
Ўзбекистон Швейцария билан Гулнора Каримовага тегишли мусодара қилинган активларни қайтариш бўйича янги келишув имзолади. Бу келишув асосида 182 миллион доллар Ўзбекистонга қайтарилади. Ушбу маблағлар Ўзбекистон аҳолиси манфаатига ижтимоий лойиҳалар учун ишлатилади.
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар.
Африка қитъасининг энг гавжум мамлакати, 50 фоиз аҳолиси мусулмонлар бўлган Нигерияда менингит, Ласса иситмаси, вабо, қизамиқ ва безгак каби хавфли касалликлар кенг тарқалмоқда.
АҚШ Мудофаа вазирлиги Америка қўшинларини Суриядан тўлиқ олиб чиқиб кетиш режасини тайёрламоқда. Пентагон 30, 60 ёки 90 кунлик муддатда қўшинларни чиқариш бўйича бир нечта сценарийларни тақдим этди. Трамп ва унинг маслаҳатчилари Суриядан қўшинларни олиб чиқиш масаласига жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Иордания қироли Абдуллоҳ II Фаластин халқининг ўз заминида қолиши зарурлигини таъкидлаб, фаластинликларни Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилдан кўчишга уринишларини рад этди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Исроилга МОАБ ("Барча бомбаларнинг онаси") деб аталувчи энг кучли ядро бўлмаган бомба етказиб беришга рухсат берди. Қайд этилишича, "Бомбалар онаси" 11 тонна оғирликдаги ва ер остидаги объектларни йўқ қилишга қодир бўлган улкан бомба. Илгари Жорж Бушдан Жо Байденгача бўлган барча президентлар можаро кучайишидан хавотирланиб, бу қуролни Исроилга беришдан бош тортган.
Бугун Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳарбий-денгиз кучлари ўз тарихидаги биринчи дрон ташувчи – "Шаҳид Бағирий"ни расман қабул қилди.