Америка нашри Reuters агентлиги 1948 йилда Исроил томонидан фаластинликларнинг оммавий қувғин қилиниши — Накба даврида икки ёшли бўлган фаластинлик Рашад Мансур билан суҳбатлашди. У қувғиндан омон қолганлардан бири бўлиб, ўз ватанини тарк этмаслигини маълум қилди.
Сурия мудофаа вазири мамлакатнинг янги ҳукумати Россия ҳарбий базаларини сақлаб қолишга тайёр эканини билдирди, агар бу базалар Сурия манфаатларига мос келса. Унинг таъкидлашича, Башар Асад режими қулаганидан кейин Россиянинг янги ҳукуматга нисбатан муносабати сезиларли даражада яхшиланган. "Сиёсатда доимий душманлар йўқ", — деди вазир.
Саудия Арабистони ҳукумати Умра зиёрати учун мамлакатга ташриф буюрувчиларга қўйилган менингитга қарши мажбурий эмлаш талабини бекор қилди. Ушбу қарор 2025 йил 1 февралдан амал қилаётган эди.
Исроил матбуотидан бизга маълум бўлмоқдаки, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ўз тарафдорларига фақат биринчи босқични ҳурмат қилишини ва у тугагач, бомбардимон қилишни давом эттиришини айтиб келмоқда.
Сурия Мудофаа вазирлигида янги ҳарбий тузилма шакллантирилиши доирасида лавозимлар ва ҳарбий бўлинмалар қайта тақсимланмоқда. Ҳама, Ҳомс, Дараа, Палмира, Дамашқ ва Идлиб шаҳарларида янги ҳарбий бўлинмалар тузилди. Манбаларга кўра, Сурия ҳаво кучлари тўлиқ қайта ташкил этилган.
Франция ҳукумати Лион яқинида жойлашган Ал-Кинди хусусий мусулмон мактабининг лицензиясини бекор қилди. Натижада, 600 дан ортиқ ўқувчи таълимсиз, 30 нафар ўқитувчи эса ишсиз қолди. Ҳукумат расмийларининг изоҳлашича, мактаб кутубхонасида иккита "радикал" деб баҳоланган китоб борлиги ва бошқа шу каби "масалалар" сабаб бўлган.".
АҚШ президенти Дональд Трамп ҳукумати Байден маъмурияти томонидан молиялаштирилган "аксил дезинформация" дастурларини блоклади.
Озарбайжон ҳукумати Грозний яқинида уриб туширилган AZAL Embraer E190 самолёти фожиаси юзасидан Россияга қарши халқаро судга даъво тайёрламоқда. Маълумотга кўра, Боку Москвани фактларни яширишда айбламоқда. Озарбайжон президенти Москвадан фожиа учун жавобгарликни ўз зиммасига олишни талаб қилди.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаняху АҚШ президенти Дональд Трампга “Ҳизбуллоҳ”га қарши операция билан боғлиқ олтин пейжер совға қилди. Ливан ҳудудига амалга оширилган пейжерлар ва радиостанциялар иштирокидаги ҳужумлар натижасида ўнлаб одамлар, жумладан, жангчилар ва тинч аҳоли ҳалок бўлган.
Испания қироли Фелипе VI АҚШ президенти Дональд Трампнинг Оқ уй расмий веб-сайтидан испан тилини олиб ташлаш ҳақидаги қарорини танқид қилди. Ушбу қарор 60 миллионга яқин испан тилида сўзлашувчиларга нисбатан ҳурматсизлик деб қаралмоқда.