Украина президенти Владимир Зеленский 2025 йилда урушни тугатиш имкониятлари ҳақида маълум қилди. Унинг айтишича, Украинада тинчлик ўрнатиш учун Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ва мамлакат хавфсизлиги кафолатларини таъминлаш керак. "Путиннинг ғалабаси – Ғарб дунёсининг мағлубиятидир. Агар у тўхтатилмаса, кейин Литва, Латвия, Эстония ва Полшага ўтади", деди Зеленский.
БМТ маълумотларига кўра, ҳозирда мамлакатда 7,4 миллион киши ички қочқин сифатида ҳаёт кечирмоқда, яна 4,9 миллион суриялик эса қўшни давлатларда бошпана изламоқда. Энг кўп қочқинлар Туркияда (3 миллион) ва Мисрда (1,2 миллион) яшамоқда. Бир йил давомида 270 мингдан ортиқ суриялик қочқин ўз ватанига қайтди.
АҚШ ҳукумати харажатларини қисқартириш устида ишлаётган тадбиркор Илон Маск ҳукумат томонидан молиялаштириладиган «Америка Овози» ва «Озодлик/Озод Европа» радиоларини ёпишни таклиф қилди. Унинг таъкидлашича, Европа аллақачон озод ва роадиони ҳечким эшитмайди, миллиардлаб долларлар беҳуда сарфланмоқда.
БААнинг Шаржа шаҳридаги Ислом ишлари вазирлиги масжидлардаги ваъзларни реал вақт режимида таржима қиладиган “Минбар” иловасини ишлаб чиқди. Илова араб тилини билмайдиган ташриф буюрувчилар учун мўлжалланган бўлиб, ваъзларнинг маъносини 40 тилга аниқ ва тезкор таржима қилиш имконини беради. Тизим Шаржадаги энг йирик масжидлардан бири – Ал-Мағфира масжидида муваффақиятли синовдан ўтказилди.
Суриянинг Жўлон тепаликларида БМТ миссиясида иштирок этган Қозоғистон тинчликпарвар кучлари медаллар билан тақдирланди. Қозоғистон контингенти Сурияда ўт очишни тўхтатиш, БМТ базаларининг хавфсизлигини таъминлаш ва миналардан тозалаш ишларини бажармоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп Дин ишлари бўйича янги идора ташкил этиш ҳақидаги фармонни имзолади. Унга машҳур телевангелист Паула Уайт раҳбар этиб тайинланди. Уайт Исроилни очиқдан-очиқ қўллаб-қувватлаши билан танилган бўлиб, ўз ваъзларида Исроилни “Худонинг танланган халқи” деб атаган. Шунингдек, у Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ўрнида “Учинчи ибодатхона” қурилишини ёқлаб келади.
АҚШнинг Аляска штатида 7 феврал куни радарлардан ғойиб бўлган йўловчи самолётининг парчалари топилди. Ҳалокат оқибатида бортдаги 10 киши – 9 йўловчи ва 1 учувчи вафот этгани маълум қилинди.
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар.
Қизил Хоч орқали "Озодлик тошқини" битими доирасида уч нафар исроиллик маҳбус озод этилди. Маросимда улар Ғазода асирликда ўтган вақтлари ҳақида гапиришди. Уларнинг таъкидлашича, асирларни қайтаришнинг ягона йўли - келишувни якунлаш ва барча фаластинлик маҳбусларни озод қилишдир.
VIII асрда Англия қироли Оффа зарб қилган тангаларда "Ла илаҳа иллаллоҳ" – "Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ" деган исломий ёзувлар учрайди. Нега бундай бўлгани ҳақида турли тахминлар мавжуд.