Google Хариталар хизмати АҚШ фойдаланувчилари учун Мексика кўрфазини расман "Америка кўрфази" деб номлай бошлади. Трамп маъмуриятининг тегишли қарорига асосан, Google Хариталарда АҚШдан кирувчи фойдаланувчилар учун янги ном акс эта бошлади. Мексикадаги фойдаланувчилар учун эса кўрфазнинг аввалги номи сақланиб қолади, бошқа мамлакатларда эса иккала ном ҳам кўрсатилади.
АҚШ президенти Дональд Трамп ҲАМАСга ултиматум қўйиб, агар шанба куни тушга қадар барча исроиллик гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода ўт очишни тўхтатиш шартномаси бекор қилинишини айтди. У, шунингдек, исроиллик асирларга нимадир бўлса, жаҳаннам бошланишини қўшимча қилган.
Ҳаракат матбуот котиби Абу Убайданинг маълум қилишича, Исроил келишилган шартларга риоя қилмагани сабабли асирларни озод қилиш жараёни кечиктирилди. ҲАМАС ўз мажбуриятларига содиқ қолишини ва Исроил ўз шартномавий мажбуриятларини бажарган тақдирда асирлар озод этилишини таъкидлади.
Сингапурда Султон Ҳусайн масжидида теракт содир этишни режалаштирган 18 ёшли ўта ўнгчи экстремист Ли Синцю ҳибсга олинди. Танасига нацист рамзлари тасвирланган Ли радикал ғояларга берилиб, Сингапурда малайзияликлар ва мусулмонларга қарши ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилган.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ғазо секторини «қўлга киритиш ва назорат қилиш» ҳақидаги баёнотини кескин қоралади. "Ғазо ўз халқиники, фаластинликлар ўз ерларини тарк этмайди," – дейди ҳаракат аъзоси Иззат ал-Ришк.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг айтишича, АҚШ Ғазони "сотиб олиш ва эгалик қилиш" мажбуриятини олган. Ғазоликлар бошқа варианти йўқлиги сабабли ғазога қайтишмоқда, агар уларга бошқа жойдан бошпана берилса улар ғазога қайтмайди, деди шоумен.
Ливия жануби-шарқидаги чўл ҳудудида 50 га яқин муҳожир жасади топилди. Расмийларга кўра, биринчи оммавий қабр жума куни Куфра шаҳридаги фермада аниқланган бўлиб, унда 19 жасад борлиги тасдиқланган. Таъкидлаш жоиз, Ливия Африка ва Яқин Шарқдан Европага боришга уринаётган муҳожирлар учун асосий транзит нуқтаси ҳисобланади.
Россия мусулмонлари диний қўмитаси мамлакатда ислом таълимини ривожлантириш бўйича стратегик режа ишлаб чиқмоқда. Лойиҳа 2037 йилгача бўлган муддатни қамраб олади. Лойиҳа муаллифлари уни ишлаб чиқишда Россиядаги мусулмон жамоасининг эҳтиёж ва манфаатларини ҳисобга олган.
Арманистон туризм қўмитаси раҳбари Лусине Геворкян меҳмонхона эгаларини мусулмон сайёҳлар учун намозхоналар ташкил этишга чақирди. Талаб бажарилмаса, тадбиркорлар лицензиядан маҳрум қилиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди.
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар.