АҚШ президенти Дональд Трамп қабул қилган бир неча қарорлар Россия етакчиси Владимир Путин учун қулайлик яратмоқда. Трампнинг Халқаро жиноий судга чекловлар жорий қилиши ҳам Путинга қўл келди. Суд аввалроқ Путинни ҳибсга олиш буйруғини чиқарган эди.
Туркманистон ва Туркия туркман газини Эрон орқали Туркияга етказиб беришга келишди. Туркия бу газни асосан ички эҳтиёжларини қондириш учун ишлатиши мумкин. Шу билан бирга, Туркиянинг Озарбайжондан олаётган гази Европага йўналтирилади.
Дания Мудофаа разведка хизмати Европада келгуси беш йил ичида кенг кўламли ҳарбий можаро содир бўлиши ҳақида огоҳлантирди. Ҳисоботда таъкидланишича, агар Россия НАТОни сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан заиф деб ҳисобласа, альянснинг айрим давлатларига нисбатан куч ишлатиши эҳтимоли ортади.
БМТ Кипрнинг турк ва грек раҳбарлари билан музокараларга тайёргарлик кўришни бошлади. Музокаралар оролда узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш мақсадида ўтказилади.
Миср фаластинликларни Ғазо секторидан депортация қилиш бўйича Трампнинг таклифини муҳокама қилиш учун фавқулодда араб саммити ўтказишини маълум қилди. Миср ва Иордания "кўчириш" режани кескин рад этган. Иордания ўз ҳудудига қочқинларни мажбуран жойлаштириш бошланган тақдирда чегарани ёпишга ва ҳатто Исроилга уруш эълон қилишга тайёрлигини билдирди.
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар.
Саудия Арабистонида 2025 йилда болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш, яъни ҳаж зиёрати чоғида уларга турли зарар етмаслиги учун болаларни Ҳаж зиёратига олиб боришни тақиқлади.
ҲАМАС ҳаракатининг исроиллик гаровга олинганларни топширишни тўхтатиш ҳақидаги баёноти ортидан Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирилди. Аскарлар ва қўмондонлик бўлинмаларининг таътиллари кечиктирилди ва кучлар турли сценарийларга тайёргарлик кўрилмоқда, дейилади хабарда.
Сурия президенти Аҳмад ал-Шаръ яқинда берган интервьюсида Башар Асад режими ағдарилгандан кейин Сурия армияси сафига минглаб кўнгиллилар қўшилаётганини маълум қилди.
Қозоғистон жанубидаги Туркистон вилоятининг 27 қишлоғида спиртли ичимликлар тақиқланганидан кейин жиноятлар тўхтади. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди. Таъкидланишича, Мадени қишлоғида сўнгги икки йилда бирорта ҳам жиноят содир этилмаган.