Британиянинг Петерборо шаҳрида жойлашган iCare мусулмон хайрия ташкилоти озиқ-овқат нархлари ошиб бораётган бир пайтда қашшоқликдан жабрланган маҳаллий аҳолига ёрдам кўрсатмоқда. Хайрия дастурлари орқали озиқ-овқат, кийим-кечак, болалар учун зарур буюмлар ва гигиена воситалари тарқатилган, шунингдек, аҳолига иқтисодий вазиятдан чиқиш бўйича маслаҳатлар берилган.
Исроил мудофаа вазири Исраел Кац мамлакат қўшинлари Суриянинг жанубий ҳудудларини ҳеч қачон тарк этмаслигини маълум қилди. Исроил расмийлари дастлаб бу ҳаракатларни чегара хавфсизлигини таъминлаш учун вақтинчалик чора деб таърифлаган эди.
АҚШдаги Урушни ўрганиш институти (ISW) Беларусдаги сўнгги сиёсий ўзгаришларни таҳлил қилиб, Россиянинг бу мамлакатни аста-секин босиб олаётгани ҳақида ҳисобот эълон қилди. Таҳлилчиларга кўра, Москва Беларусни ҳарбий, иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан тўлиқ назоратга олишга интилмоқда.
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар.
Туркия ҳукумати Саудия Арабистони билан 6 миллиард долларлик мудофаа шартномасини тузишни режалаштирмоқда. Ушбу келишув доирасида Саудия қироллиги ҳарбий кемалар, танклар ва ракеталарни сотиб олиши мумкин.
Расмий Москва ва Дамашқ Суриядаги рус ҳарбий базаларининг ҳолати бўйича музокараларни давом эттиради. Айни дамда Россия ҳарбий базалари ҳудудда фаолиятини давом эттирмоқда, бироқ уларнинг келажакда бу ерни тарк этиши ёки этмаслиги маълум эмас.
Жазоир ҳукумати Франциядан мустамлакачилик даврида мамлакат ҳудудида ўтказилган ядровий синовларнинг оқибатларини бартараф этишни талаб қилмоқда. Маълумотларга кўра, 1960-1966 йиллар давомида Франция Жазоирда 17 та ядровий синов ўтказган. Бомбанинг таъсири Хиросимага ташланган бомбадан тўрт баробар юқори бўлган.
Британияда 200 та компания ўз ходимларининг иш ҳақини қисқартирмасдан, доимий тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтди. Тўрт кунлик иш ҳафтаси тарафдорлари беш кунлик модел эски иқтисодий тизим қолдиғи эканлигини таъкидламоқда. Уларнинг айтишича, беш кунлик иш ҳафтаси 100 йил аввал пайдо бўлган ва уни янгилаш вақти келган.
Сербия бош вазири Милош Вучевич мамлакатда давом этаётган ҳукуматга қарши намойишлар фонида истеъфога чиқишини маълум қилди. Намойишлар ноябрда Нови Сад шаҳрида бетон соябон қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлгани ортидан бошланган.
АҚШ президенти Трампнинг хатти-ҳаракатлари кўпчиликни ажаблантиряпти. АҚШнинг ЖССТ ва Париж битимидан чиқиш қарори, Панама, Гренландия, Мексика ва Канадани АҚШга қўшиб олиш ҳақидаги популистик баёнотлари, Украина-Россия можаросига тезда барҳам беришга оид чиқишлари инсоният эътиборини ўзига тортди. Уларнинг ҳар бирига таҳлилий жиҳатдан ёндашсак