Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу Афғонистонга ташриф буюриб, мамлакат олий раҳбарияти билан музокаралар ўтказди. Россия тадбиркорлари учун ҳам иқтисодий, ҳам жисмоний хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Исроил "Ҳизбуллоҳ" билан Ливанда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битимни дастлабки тарзда маъқуллади. 60 кунлик сулҳга кўра, Исроил ҳарбийлари Ливан жанубини тарк этади, "Ҳизбуллоҳ" эса оғир қуролларини Литани дарёси шимолига ўтказади.
Ироқда 20-21 ноябрь кунлари сўнгги 37 йил ичида биринчи марта аҳолини рўйхатга олиш ишлари ўтказилди. Унда 1987 йилдан буён биринчи марта Ироқ Курд Минтақавий Ҳукумати аҳолиси ҳам ҳисобга олинди. Мамлакат аҳолиси сони 45 миллиондан ошди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 416 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
БААда Исроил фуқароси, 28 ёшли Зви Коганнинг ўлдирилишида гумон қилинган уч нафар шахс қўлга олинди. Аввалроқ ушбу шахсларнинг Ўзбекистон фуқаролари экани ва Туркияга қочиб ўтгани хабар қилинган эди.
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати Самбҳал шаҳрида Бобурийлар ҳукмронлиги даврида қурилган Шоҳи Жама масжидини бузиш учун келган полиция ва маҳаллий мусулмонлар ўртасидаги тўқнашувда камида тўрт мусулмон ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳатланган. Ҳукумат масжид гўёки ҳинду ибодатхонаси ўрнига қурилганини иддао қилмоқда.
Покистон шимоли-ғарбида мазҳаблараро ва қабилавий тўқнашувлар натижасида уч кун ичида 82 киши ҳалок бўлди.
Шимолий Африкадаги "Ал-Қоида"га алоқадор жангарилар билан тўқнашувларда "Африка корпуси" (собиқ "Вагнер")нинг бешдан еттигача аъзоси ўлдирилди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 414 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
НАТО Парламент Ассамблеясининг 70-сессияси бўлиб ўтаётган Канаданинг Монреал шаҳрида намойишлар полиция билан тўқнашув ва кўча тартибсизликларига айланди. Тартибсизликларда ҲАМАС тарафдори қиёфасидаги ниқобланган шахслар ҳам қатнашди.