Покистон шимоли-ғарбида асосан шиалар яшовчи Куррам туманида автомобиллар карвонига ҳужум уюштирилди. Ҳодисада камида 38 киши, жумладан, олти аёл ҳалок бўлди, 20 киши жароҳатланди. Ижтимоий тармоқларда ораларида Баган шаҳрида ораларида Эрон ёлланма аскарлари қўмондони Теҳрон Тори ҳам бўлган шиаларнинг суннийларга ҳужум қилгани акс этган видеолар тарқалди.
Малайзияликлар томонидан Исроилга қарши бойкот сабабли Starbucks компанияси мамлакатдаги 408 та дўконидан 50 тасини вақтинча ёпишга мажбур бўлди. Компания савдолари икки баробарга қисқарган ва ярим йилликда 20,5 миллион доллар зарар кўрган.
ҲАМАС Ғазо секторида гуманитар ёрдамларни талон-тарож қилиш билан шуғулланган жиноий гуруҳларга қарши операция ўтказди. Хон Юнус ва Рафаҳда олиб борилган операция натижасида икки гуруҳга алоқадор 20 нафар қуролли шахс зарарсизлантирилди. Бу тўдаларнинг баъзилари ИШИД террор ташкилоти билан алоқада бўлган.
Афғонистон шимолидаги Бағлон вилоятида ҳазоралар (этник гуруҳ, шиалар)га уюштирилган қуролли ҳужум натижасида, дастлабки маълумотларга кўра, 10 киши ҳалок бўлди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 413 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Халқаро валюта жамғармаси Қизил денгизда Яман ҳусийларининг Исроилга алоқадор кемаларга ҳужум қилиши оқибатида Мисрнинг Сувайш каналидан оладиган даромади 70 фоизгача тушганини маълум қилди. Шу билан бирга, ХВЖнинг Мисрдаги иқтисодий илоҳотларни қўллаб-қувватлашга 8 млрд доллар кредит ажратиш тўғрисидаги қарори мамлакатда товар ва хизматлар нархининг ошишига олиб келди.
Австралия ҳукумати Исроилнинг 2015-2019 йилларда адлия вазири, 2021-2022 йилларда эса ички ишлар вазири лавозимларида ишлаган Аелет Шакедга виза беришни рад этди. Бунга унинг ташрифи Австралия жамиятининг айрим қисмларини "таҳқирлаши" ва жамият ичида "низо" қўзғатиши мумкинлиги сабаб қилиб келтирилди.
Европа Иттифоқининг аксарият давлатлари Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхуни ҳибсга олиш учун ордер берилиши муносабати билан Халқаро жиноий судни қўллаб-қувватламоқда. Европа Иттифоқи олий вакили, Нидерландия, Италия, Британия, Норвегия, Швеция, Ирландия ва Швейцария аллақачон Гаага суди қарорига амал қилинишини билдирди.
Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсоният қарши ҳарбий жиноятларни амалга оширган Исроил ҳукумат раҳбари Бинямин Нетаняху ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галлантни ҳибсга олиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 412 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.