Россия Давлат Думасига "Толибон"ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга хизмат қилувчи қонун лойиҳаси киритилди. У қабул қилинса, Россия бош прокурори ёки ўринбосарининг аризаси билан тақиқ суд томонидан бекор қилиниши мумкин.
Milliyet нашрининг хавфсизлик кучларидаги манбаларига таяниб хабар беришича, БААда раввин Цви Коганни ўлдирган уч нафар ўзбекистонлик Истанбул аэропортидан чиқиб, таксида кетаётганида МİТ ва полициянинг махсус амалиётида қўлга олиниб, БААга топширган.
Қизил денгизда саёҳат кемаси кучли тўлқин урилиши натижасида чўкиб кетди. 28 киши қутқариб олинган, яна 16 кишини қидириш ишлари давом этмоқда.
Покистонда хавфсизлик кучлари билан собиқ бош вазир Имрон Хоннинг Исломободдаги тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар бошланди. Натижада, сўнгги маълумотларга кўра, 4 нафар полициячи ҳалок бўлган
Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи «Ансоруллоҳ» ҳаракати (ҳусийлар) Яман ҳукумати билан маҳбусларни алмашиш бўйича кенг қамровли битим тузишга тайёрлигини маълум қилди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 417 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Москвада МДҲ давлатлари хавфсизлик идоралари ва разведка хизматлари раҳбарларининг 20-йиғилиши бўлиб ўтмоқда. РФ президенти Владимир Путин йиғилиш иштирокчиларига қутлов сўзида МДҲ разведка хизматларини ҳозирги геосиёсий кескинлик шароитида ҳамкорлик қилишга чақирди.
Эрон диний раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяхуни ҳибсга олиш учун ордер берилишини етарли эмас чора деб атади. Унинг фикрича, Нетаньяху қатл қилиниши ҳам керак.
Украина август ойида босиб олинган Россия ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини бой берди. Россия Киев юришини тўхтатиш учун Курск вилоятига 59 мингга яқин аскарини жойлаштирган. Бундан ташқари, Шимолий Кореянинг 11 мингга яқин аскари ҳам Россияни қўллаб-қувватлаш учун Курск вилоятига келган.
Сўнгги пайтларда Хитой миллардлаб доллар сармоя киритаётган Покистон ва Тожикистонда хитойликларга тез-тез ҳужумлар уюштирилмоқда. Мутахассислар бу каби ҳолатлар Хитойнинг кейинги сармояларни киритишига тўсқинлик қилиши мумкинлигини айтмоқда. Айрим кузатувчилар эса аксинча, Хитой ўз фуқароларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳарбий аралашувни кучайтириши мумкин.